Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Шайх адашди, аёл тўғри гапирди...

1843

Аёллар ичра юзлаб эркаклардан кўра афзалроқлари бор!

«Дўзахнинг аксари аёллар», дейилган ва бу саҳиҳ хабар.

Ушбу ҳадисни далил қилиб аёлларга таъна қилишга бир оз шошмайлик.

Зотан, бошқа хабарларда жаннатнинг ҳам аксари аёллар экани ҳам келтирилган.

Ҳадисда эса аёлларнинг ношукрлиги, тилини ҳар хил ёмон сўзлардан тиймаслиги, эрини менсимаслиги ва «сен билан яшаб нима кўрдим» каби иддаолар қилиши сабабли дўзахий бўлиши айтилган.

Аммо солиҳа аёллар эса бундай ҳолатда бўлмаслар.

Қуйида солиҳа аёллар ҳақида маълумотлар келтирамиз:

Шайх адашди, аёл тўғри гапирди

Солиҳ Муррий роҳимаҳуллоҳ дуо ижобати ҳақида: «Кимки иштиёқ билан эшикни тақиллатаверса, албатта унга эшик очилади», дея кўп айтар эди. 

Ушбу гапни эшитган Робиъа ал-Адавия роҳматуллоҳи алайҳа у кишига: 

– Бу эшик қачон ёпиқ бўлган эканки, унинг очилиши сўралса? –  дея эътироз билдирди. 

Шунда Солиҳ Муррий: 

– Шайх адашди, аёл тўғри гапирди, – деди.

Ҳар тун ўн беш пора ўқир эди...

Ҳафса бинти Сирийн ҳар кеча ўн беш пора Қуръон ўқир, йил давомида фақатгина икки ҳайит ва ташриқ кунларигина рўза тутмас, бошқа кунлари рўзадор бўлар эди.

Бу кун сенинг кунингдир...

Макка шаҳрида обида бир аёл бўлиб қачон тун кирса: «Эй нафс, бу тун сенинг тунингдир. Сен учун бундан бошқа тун йўқ  (бўлмаслиги мумкин)»,  дер ва тунги ибодатда қоим бўлар эди. 

Ҳар қачон тонг отса: «Эй нафс, бу кун сенинг кунингдир. Сенга бундан бошқа кун йўқдир (балким бу кун ажалинг етиб вафот этарсан)», дер ва кундузги ибодатларини сира ҳам канда қилмас эди. 

Яъни, бирон бир баҳоналар ила намозларини қазо қилмас, зикрларида бардавом ва бошқаларга ёмонликдан тийилар эди. 

Маъзур тутинг, болам эмизикли эди...

Хадийжа Амудий шайх Дамийрийнинг  “Минҳож” китобига ёзган 10 жилдлик шарҳини қоғозга кўчирган ва: «Мабодо китобдан бирор сўз тушиб қолганини топсангиз, мени маъзур тутинглар, чунки, мен уни болам эмизикли пайтида ёзганман, бир қўлим бешикда эди», деб айтган.

Аммо тушунганлар-чи?..

Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳ бир куни  сўзлаётганида жорияси қулоқ тутиб турди. 

Жория у кишининг ҳузурига кирганида унга: 

- Сўзлашим хусусида нима дейсан? –  деди. 

- Гўзал сўзлар экансиз-у,  бир гапни такрор-такрор айтар экансиз-да. 

- Тушунмай қолганлар яхши тушуниб олиши учун такрор-такрор айтаман-да…

- Тушунмаганлар тушуниб олиши учун-у, аммо тушунганлар малолланиши-чи? 

Бирор марта исён сўзламади...

Муҳаммад Амийн ибн Обидин раҳимаҳуллоҳнинг («Раддул мухтор» китоби соҳиби) онаси бир  фарзанди вафот қилганида жумадан жумагача юз минг марта «Ихлос» сурасини ўқиб, савобини ўша ўғлига бағишлар экан. Фарзанди вафотидан сўнг эса, бирон марта ҳам Аллоҳга исён бўладиган сўз айтмасдан, тақдирдан рози бўлган ҳолатда икки йил яшаган, энг кўп айтадиган сўзи "Барча ҳолатда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин", бўлган экан. 

Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Самарқандда Туркия бош консулхонаси очилди

132 11:00 08.03.2021

Хитой уйғурлар геноциди ҳақидаги айбловларни рад этди

343 10:30 08.03.2021

Швейцарияда юзни ёпиб юриш тақиқланади 

356 10:00 08.03.2021

Мусулмон таксичи катта миқдордаги пулни эгасига қайтариб берди

624 09:00 08.03.2021

“АҚШ очиқдан-очиқ бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашяпти”

713 08:00 08.03.2021

Аёлни одам ҳисобламаганларга Исломнинг жавоби

358 07:00 08.03.2021
« Орқага