Ислом

Шайх Бутий: “Исломда жиҳод”. Исломий ҳуррият тамойиллари

688

(Давоми, Боши мана бу ерда)

Ушбу баттоллар ўзлари гумон этаётган ёки инсонларнинг оммасидан – улар ҳурриятни севувчилар – хоҳлаётган ушбу  тушунчалар тубдан ёлғон тасаввурдир. Биз Ислом ахлоқи ва тамойиллари ҳақида бундай камситувчи даъват ҳақида бирон кун ўқиганимизни топа олмадик.

Биз Исломдан ўрганган ва англаган ҳамма нарсада у одамларни бошқариш ва уларга нисбатан ваколатларини кенгайтириш учун рухсат берилмагунча,  эркинликни мамнуният билан қабул қилганини топмадик. Сўнгра эса унга қайтиб қарши курашади ва одамларни энди унга керак бўлмагани сабабли бундан маҳрум қилади!

Исломнинг эркинлик ҳақидаги фалсафаси, унинг позицияси ва ҳукм ва мувозанатдаги бошқарувлари, буларнинг барчаси Исломни ўрганган ва билганларга маълум. Сиз буларнинг барчасида Исломнинг икки ҳолати ўртасида фарқни топа олмайсиз. Чунки у бу ўринда ҳукмдор камситилган, яккалатиб четлатилган бўлади, бу биринчи нарса.

Иккинчи нарса, биз доимий таъкидлаймизки, ислом жамоатининг қадри баланд бўлиши ва унинг ҳукми олий бўлиши мавжуд бўлган демократик имкониятдан фойдаланиш, кучга кириб олиб кейин  ундан фойдаланиш йўли орқали бўлмайди. Бу масала бизни исломий ташкилотларни кенгайтириш, одамларни унинг қоидаларига риоя қилишга ундаш учун ҳуррият эшикларини ёпишга мажбур қилади.

Аксинча, Ислом ҳукмронлигининг устунлигига ва унинг ҳокимиятига бўйсунишга йўл – Ислом ақидаси ва унинг эътиқодларини одамларнинг онги ва ғояларига ёйиш, уларнинг уруғлари ва омилларини уларнинг қалбига экиш орқали уларни иймон тарбиясига олиб бориш ва бу йўлдаги  тоқатсиз ранжу аламларга сабр-тоқат қилишдир. Чунки бу ақлларда ҳидоят ва руҳларда покланишни тарқатишдир. Ва ушбу нурли йўл  ҳукмронлик, унинг одамлари ва унинг жиҳозларига қадар қамраб олади. Шунда ҳамма Аллоҳ таолонинг буйруғига хоҳиш билан итоат этишга мойил бўлади ва Ислом  ва унинг ҳукми розилик ва ихтиёр билан бошқарилади.

Хўш, ундай бўлса ҳар қандай эҳтиёж бўлган ва ҳамма ўз эркинлиги ва танлови билан ҳаққа итоат қилаётганида ҳуррият эшигини ёпишга не ҳожат? Ҳа, озчиликлар ва нодир қонунбузарлар сақланиб қолиши керак, ҳар қандай ҳақиқат устун бўлса ва одамлар унга итоат қилсалар ҳам, фақат бу озчиликлар озодлик ҳаракатига қаршилик кўрсатмайди ва уларнинг мавжудлиги улар учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Бироқ, ушбу бекорчилар бу масалани, аксинча кўришади. Улар ўзлари ва уларга ўхшаш бошқа кўплаб одамлар ўзларини диний буйруқлар ва тақиқларнинг инқирози бошлаган жамиятда топадилар, деб ўйлашади, шунинг учун улар бошқа фикр билдира олмасликлари ёки қарама-қарши таълимотни қўлга киритишлари ёки Ислом қарорида тақиқланган нарсаларга амал қилишлари мумкин эмас. Ва унинг ҳукмига биноан ва ҳукмда уларнинг эркинликлари чекланади, аммо бу золим диний жамоат ҳокимияти остида фалажланади.

Ушбу тасаввур ёки тахминдаги хато икки жиҳатдан келиб чиқади:

Биринчи жиҳат: Ушбу баттоллар бу ҳолатларида қола олмайдилар. Агар исломчилар Ислом жамиятини биз тушунтирган тўғри йўл устига ўрнатган бўлсалар, бу Ислом ахлоқи ва одобига риоя қилган ҳолда тарғибот ва мулоқотлар орқали Ислом ҳақиқатларини ёйишдир. Бугун Исломга қарши бўлганлар, эртага унинг содиқ издошлари ва аскарлари орасида бўлишади. Мен муболағасиз айтишим мумкинки, уларнинг душманона ёки Исломга қарши позициялари, ўзларининг ҳуқуқларидаги камчиликлари натижасида эмас, балки исломчилар ва воизларнинг бепарволиги ва йўлдан қайтишларининг натижасидир.

Иккинчи жиҳат: Улар ҳатто ҳозир ҳам Исломга ва унинг қоидаларига риоя қилишларига қарши чиқишларини давом эттирсалар уларнинг ўз эркинликларидир. Жамият тизимида одамларнинг Ислом тамойиллари ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишлари ёки уларга риоя қилмаслик эркинликларини йўқ қиладиган ҳеч нарса йўқ. Аксинча, одамларга маслаҳат бериш, уларни ҳидоят қилиш ва тарбиялаш, уларнинг қалбида Исломни севиш ва уларни унинг амрлари ва ҳукмларига риоя қилиш зарурлигига ишонтиришдир.

Сўнгра, ҳар қандай таълимот ёки ижтиҳодий фикри эгаси ўз фикри ва ижтиҳодини эълон қилишга, далил ва ҳужжатлардан ҳақиқат деб ҳисоблаган нарса билан курашишга ҳақлидир. Агар бу фикр ҳақиқатида ботил ва Қуръон ва саҳиҳ суннат матнларига зид бўлса, демак, имомлар ва дин уламолари ёлғонни ҳақиқат билан рад этишлари ва суҳбат ва мунозаралар орқали ёлғонни очишлари керак. Агар оломоннинг соҳиби у ҳақида қайғурса, у улардандир. Акс ҳолда у одамларни унга унга суяниб, ботилига алданиб қолмасликдан огоҳлантириб, сўнгра уларни тарк этади.

Бу Исломнинг олтин асрларидаги мусулмонлар ва салафи солиҳлар даврида Аллоҳ улардан рози бўлсин, томонидан қўлланилган йўлдир.  У даврда муътазила, муръжия, ҳашавия, хорижия ва бошқалар каби ботил гуруҳлар кўпайиб кетди.  Уларнинг ҳеч бири тадқиқот ва мунозаралар эркинлиги, таълимот ва фикрлар эълон қилиниши учун эшикларни ёпиб қўймади. Аксинча, Басра ва Куфа масжидлари ушбу мазҳаблар ва улардан бошқаларга тегишли илмий доиралар билан тўла бўлар эди.

Мазкур бузуқ мазҳаблар ва фирқалар аҳли сунна ва жамоа намоёндаси бўлган саводи аъзам орасига тушиб тарқалган чоғларида, бу тарқала олишлари ўша мазҳабларнинг ўз фикрларини ёки ўзларининг далилларини билдириш учун овозларини ҳар қандай босиш ёки бўғиш натижаси эмас эди. Аксинча, бу мунозара ва муноқаша ҳалқаларининг узлуксиз яқинлашуви натижаси эди. Ушбу ўринда  мазкур мунозараларнинг аксарияти ҳақида ёзилган ва бугунги кунгача давом этмоқда

Ислом ва мусулмонлар тарихини интеллектуал ва мазҳабий эркинликларда ҳимоя қилишда янада ёрқинроқ қиладиган нарса шуки, солиҳ салафларимиз тарихидаги интеллектуал зулмнинг ягона шакли ўша пайтда ислом жамиятига зид тарзда намоён бўлган фирқалардан мусулмонларининг энг буюк имомларидан бири Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳга нисбатан содир бўлган.

Агар Ислом ҳукмронлигида қарама-қарши мазҳабларни бостириш жоиз бўлса, унда нима учун қуйидаги оятда унинг шериклари билан тортишувга амр келган:  “Улар билан чиройли суратда мунозара қилинг”.  (Наҳл, 125). Унда, бугунги кунда ўзининг ишончли ва таскинли фикрини айтишга қодир бўлмаган кимса мунозарани қандай олиб бориш мумкин?

Бугун ва яқин келажакда Ислом ўзининг тизимлари ва одоб-ахлоқ қоидаларида ғолиб чиқадиган бўлса, Ислом ва унинг кўрсатмаларига содиқ бўлган мусулмонларнинг озодлик ва унинг тарафдорлари ҳақидаги позицияси, бу ҳақидаги унинг ва Ислом аввалидаги позициясидан ва солиҳ салафлар – Аллоҳ улардан рози бўлсин – давридаги позициядан сира ҳам фарқ қилмайди.

Лекин иккита нарсани мулоҳаза қилишимиз лозим:

Биринчи иш: Биз Ислом  майдонида кенг ва буюк маънода ҳаракатланадиган ҳуррият ёки бизни улар билан битта ватан ва исломий мамлакатда бирлаштирган аҳли китоб фикрлари, интеллектуал ва сиёсий таълимотларини ифода этиш эркинлиги ҳақида гаплашамиз. Ислом динида очиқ эълон қилган муртадга зарар етказадиган хатти-ҳаракатлардаги фикр эркинлиги ҳақида илгари кўп гапирилган.

Иккинчи иш: Биз ҳақиқий ҳуррият деганда, бугунги кунда чет элдан бизгача етиб келган, сўнгра орамизда эркинлик ва демократик ҳуқуқ ҳукмронлиги остида қарор топган кўплаб фаолиятларга нисбатан бўлгани каби, чет эл тарафи томонидан қўзғатилмасдан, эгасининг ишончидан келиб чиқадиган ўзига хос эркинликни назарда тутамиз.

Ҳуррият ёки демократия ниқоби остида олиб борилаётган ушбу ҳаракатлар ҳар қандай миллий фикр ва инсон ҳуқуқларининг барча мувозанатидан чиқиб кетган бўлиб, миллий қадриятлар ва умуман инсон ҳуқуқларини бутунлай қамраб олган Ислом дини тарафидан рад этилади.

Мана шу нарса бугунги демократия балоси ва ривожланаётган ва мақсадли давлатлар дуч келадиган қатъий тўсиқ бўлиб, ундан манфаатланишни ман этади.

Биз ғазабланган ёки сўроқ қилаётган биродарларни гапимиз Ислом ҳукумати ҳақида эмас, балки одамларни ҳукм орқали куч билан ҳайратга солиши ҳақида гапираётганимизга ишонтиришимиз керак. Чунки бу тизимни шу тарзда ўрнатмоқчи бўлганлар аслида эркинлик эшикларини ёпиб қўйишади, зеро бу Ислом тизимларини юқоридан ўрнатишнинг ягона йўли. Аммо бу биродарлар ва барча одамлар шуни билсинларки, шу йўл билан олиб келинган исломий тизим худди мана шу йўлдан юради.

Аксинча, гапимиз исломий тизим тўғрисида бўлиб, унда ақлий фикрлар ҳукмронлик қилади, сўнгра уни қабул қилиш, ҳис-туйғулар ва руҳиятга етказиш учун очиқ бўлади.

Шунда ҳуррият тўлиқ маънода ушбу тизимни ўрнатишнинг биринчи усули бўлади ва унинг  ўзи бу тизимнинг барқарорлиги ва омон қолишига йўл бўлади.

Сўнгра, одамларни бошқариш ва исломий ҳукмронликни ўрнатиш учун бу йўлни тутиш керак, зотан бу жанговар жиҳод етиштириладиган Исломий муҳитни яратиш учун энг яхши йўлдир.

Аммо жанговар жиҳод, унинг сабабларига ҳужум қилинганда, (жиҳод қилишни лозим қиладиган сабабларга ҳужум) бу муҳит мавжуд ёки йўқлигидан қатъи назар, мажбурийдир... Мусулмонларнинг бу муҳитни тайёрлай олмасликлари ушбу вазифа мажбуриятини асло бекор қилмайди.

Аксинча, улар бу ўринда ҳар иккала покланишнинг биронтасини ҳам топа олмаган кимсага ўхшайдилар: Намозни адоси учун сув ва тупроқ. У икки покликни йўқотса ҳам  намоз ўқишга мукаллафдир ва бепарволиги сабабли гуноҳкор бўлади.

 

(Давоми бор).
Таржимон: Суннатуллоҳ Абдулбосит.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус: оммавий эмлаш бошлангунча ўлим ҳолатлари анча ортиши мумкин

63 15:45 26.09.2020

LIVE: «Савол-жавоб» лойиҳасида “Ҳалол туризм”

61 14:55 26.09.2020

Украинада авиаҳалокат ортидан мотам эълон қилинди

267 13:43 26.09.2020

Қатар ҳам Араб давлатлари лигасига раислик қилишни истамади

317 13:11 26.09.2020

"Онлайн савол-жавоб" лойиҳаси меҳмони Одинахон Муҳаммад Содиқ 

694 12:16 26.09.2020

Шуҳрат аканинг ибрати

1002 11:35 26.09.2020
« Орқага