Шайх Бутий: “Исломда жиҳод”. Жиҳодда муҳим бўлган уруш ва тинчлик қоидалари
610
Шубҳасизки, ушбу масала баёни – ислом ерларининг энг муқаддасларидан бири бўлган заминда тарқашида давом этаётган адолатсизлик, ёвузликлар муолажаси қаршисида эътиборни тортишда ёлғончилар макри, сохтакорлар алдови асосланадиган энг муҳим масалалардан биридир.
Иккинчидан, бу сулҳнинг ортидан омма мусулмонларга ёки мусулмонлар ҳимоясига кирганларга нисбатан адоват пайдо бўлмаслиги керак. Бу шартнинг очиқ далили – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мусулмонлар билан аҳдга киришган Хузоа қабиласига мушриклар суиқасдининг хабари етган вақтда Ҳудайбияда мушриклар билан тузилган сулҳ аҳдномасини бузганларидир. Мусулмон имомлар ва мазҳабларда ушбу икки шартга бирор хилоф қилинганини билмаймиз. Ваҳоланки, имомлар ҳолат шундай бўлса доимий сулҳ тузиш жоизми ёки муайян муддатга чегаралаб, муваққат қилиш лозимми, деб ихтилоф қилишган. Биз доимий сулҳ тузишни ман қиладиган нарса бор деб ўйламаймиз, чунки тепада изоҳлаганимизга биноан, мусулмонлар ва бошқалар ўртасида, балки барча инсонлар ўртасида бўладиган алоқалардаги тинчлик уларнинг эътиқодлари ва жамоаларининг турлича бўлиши устига қурилгандир. Бу асл қоидадир. Лекин шу шарт биланки, бу сулҳ мусумонларга Аллоҳ юклаган вазифаларни бажаришга имкон берадиган асосга кўра тайёрланиши керак. Бу вазифалар Аллоҳга чақириш, ҳеч қандай зўрлик ва тазйиқсиз ислом ҳақиқатларини одамларга кўрсатишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинаи мунавварага ҳижрат қилишлари ортидан Мадина атрофида яшовчи яҳудий ва мусулмонлар ўртасида тузган аҳдномалари шу ҳукмни тадбиқ этишга мисол бўлади. У пайтлар яҳудийлар бирор ер ва ҳақни тортиб олмаган эди. Ибн Қайюм раҳимаҳуллоҳ айтганларидек, Мадина атрофларида яшардилар. Мадина аҳли билан ёмон қўшничилик қилардилар ва бу тез-тез ораларидаги фитна ва жангларга сабаб бўларди. Саййидимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарликлари бошлангандан кейин ер юзидаги илк исломий давлат учун дастур бўлган васиқага асосан улар билан сулҳ аҳдини тузган эдилар.
УЛАШИНГ:
Теглар:
Мавзуга доир:

Боши берк кўчадаги деизм ва атеизм (13-қисм)
103
22:23 06.03.2021

Туркия Ташқи ишлар вазири Урганчга келди
508
21:04 06.03.2021

Йўлдошбек Иброҳим қори томонидан онлайн «Тартил» дарслари
163
20:30 06.03.2021

Аёл ва армия (иккинчи мақола)
226
20:00 06.03.2021

Аёл кишини “бузуқ” деб айблашнинг гуноҳи
350
19:30 06.03.2021

Аёл ва армия (биринчи қисм)
491
19:00 06.03.2021