Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Шайх Бутий: “Исломда жиҳод”-Охирида: Жиҳод одоблари ва мужоҳидлар аҳволига назар

327

Охирида: Жиҳод одоблари ва мужоҳидлар аҳволига назар

Очиқ равшанки, сулҳ ва унинг шартлари ҳақидаги сўзимиз бу мавзудаги баҳсимизнинг бошланғич нуқтаси бўлган жиҳодга бўлган эътиқодимиз ҳосиласидир. Шу эътиқодимиз бўлмаса сулҳ, унинг шартлари ва уни бузадиган масалалар ҳақида сўз юритишимиз манфаатсиз ва бефойда гаплар бўлиб қолади. Аслида, жиҳод ҳақида сўзлаётган пайтимизда ўзимизга содиқ (ҳаққоний) бўлсак, - сулҳ, унинг аҳволи, шароити ҳақидаги сўзларимизни жиҳоднинг ҳукмларидан олганимиз учун ҳам китобни баъзисига иймон келтириб, баъзисига куфр келтирганлардан бўлиб қолмаслик учун - жиҳоднинг бошқа ҳукмларию ва одобларини ҳурмат қилишда ҳам ўзимизга содиқ бўлайлик. Жиҳод, шубҳасиз ўзида Аллоҳга бандачилик маъноларининг чўққисини намойиш қилади. Бу жойда ушбу ҳақиқатни тасдиқлайдиган, мужоҳидлар ҳоли, хусусан, жиҳод асносида вожиб бўлган ҳоллари қандай бўлиши кайфияти ҳақида сўзлайдиган далилларни (ҳаммасини) келтиришга имкон йўқ. Лекин, қуйидаги икки оят мазмунига тўхталиб ўтиш билан кифояланамиз. Аллоҳ таоло мужоҳидларга агар амрида истиқомат қилишса нусратни ваъда қилишини айтади:

“Эй иймон келтирганлар! (Кофир) жамоатга рўбарў келганингизда, саботли бўлинг ва Аллоҳни кўп зикр қилинг, шоядки нажот топсангиз.” (Анфол, 45).

Ва яна: “Аллоҳ у(мадад)ни башорат ва қалбларингиз у билан хотиржам бўлиши учунгина қилди. Ғалаба эса, фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир.” (Анфол, 10).

Бизнинг ҳозирги оғриқли ҳолимиз қаердаю, жанг сафлари ораларида Аллоҳдан қўрқиб зикрда доим бўлиш ила, Аллоҳдан мадад сўраб ёлворишни кўпайтириш ила сабот учун ёрдам сўраш ва шу туфайли мартаба ва аҳволларидан қатъий назар барча мужоҳидларда Аллоҳга қулчилик сиймосини намоён бўлиши каби Аллоҳ буюрган бу ишлар қаерда? Аллоҳ бизга буюраётган ва йўллаётган нарса қаердаю, мужоҳидларнинг сифати ва жиҳод шаънига мутлақо зид ҳолатлар бўлмиш ҳаёт ташвишларига боғланиб қолиб, ҳавою нафс шаҳватлари ботқоғида буткул бўғилган ҳолда ботиб қолиш қаерда?

Шу кунларда биз жиҳод ҳақида кўп гапираяпмиз. Жиҳод ҳукмлари ва асосларига қайтишдан бизни тинчлик номи ила таслим бўлишга мажбурлаб шу томонга йиқитишга уринаётган дунё кучларига раддия беришга илҳомланаяпмиз. Жиҳодни йўлга қўйган (машруъ қилган) ва унга даъват қилган Зотнинг қуйидаги сўзи қаршисида ибрат олувчи ёки мантиқан ўйлайдиган бир инсон сифатида ҳам тўхталиб фикр қилмаймизми?: “Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берадир ва қадамларингизни собит қиладир.” (Муҳаммад, 7).

“Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ. Агар сизни ташлаб қўйса, Ундан ўзга ким ҳам ёрдам берар эди. Мўминлар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар.” (Оли Имрон, 160).

Жиҳод эса мужоҳидларга муҳтож. Мужоҳидлар – жиҳодни буюрган ва йўлга қўйган Зот қонуни бўйича, зоҳирларида бандачилик сифатларини рўёбга чиқариб ботинларида Аллоҳга ихлосли бўлган бандалардир. Шубҳасиз бўлган яқин келажакни орзулар ва кўзлар ила яхши кўрадилар. Зеро, барча инсонлар (қиёматда) Роббул-оламийн ҳузурида турадилар. Уларга дунёнинг барча матоҳларию лаззатлари хор бўлган, Аллоҳнинг ҳукм қилган қазосига ишонадилар ва ҳар тирик жоннинг ажали бор, ҳар ажалнинг ёзилган вақти борлигини биладилар. Ўлим билан юзлашиш уларни қўрқитмайди. Ўлим уларга қулайдими ёки улар ўлимга қулайдиларми парво қилмайдилар. Уларнинг ақлларини олган ушбу Раббоний хитоб лаззати қалбларидан жангнинг ваҳима ва даҳшатларини тўсиб қўйган: “Гарчи Аллоҳ йўлида қатл қилинсангиз ҳам ёки ўлсангиз ҳам, Аллоҳдан бўладиган мағфират ва раҳмат улар жамлайдиган нарсадан яхшидир. Гарчи ўлсангиз ҳам ёки қатл қилинсангиз ҳам, албатта, Аллоҳ ҳузурида йиғилурсиз.” (Оли Имрон, 157-158).

Уларда кечаларнинг бир қисмида Аллоҳ шавқи толиқтирган кишидек Аллоҳ билан суҳбатлари бор. Аллоҳ дўстларию аҳбобларига ваъда қилган нусратни рўёбга чиқариши ва қадамларини собит қилишини ёлвориб, ёрдам сўраб, дуо қилиб ғайб пардалари ортидан Аллоҳга муножот қиладилар. Агар бутун дунё уларга бостириб келса ҳам Аллоҳ у машаққатларни роҳатга айлантиради, душманлари қалбига қўрқув солиб чангини чиқариб юборади. Нега шундай бўлмасин, ваҳоланки Ўзи ваъда қилаяптику: “Ўшанда Роббингиз фаришталарга: «Мен, албатта, сиз биланман, бас, сиз иймон келтирганларни собит қилинг, тезда куфр келтирганларнинг қалбларига қўрқинч соламан. Бас, бўйинлар устидан зарба беринглар ва ҳамма бармоқларига зарба беринглар», деб ваҳий қилган эди.” (Анфол, 12).

Жиҳоддан юз ўгирган ҳолимизда унинг ҳукмларига назар ташлаш ҳақида гапиришимиз қизиқ! Нусрат кунини шавқ ила кутиб орзу қилиб, унинг ягона йўлидан узоқдалигимиз қизиқ! Диёрларимиз ва ҳуқуқларимизга хўжайин бўлиб олган босқинчилар устида бизга нусрат келиши учун содиқлик ила ақидада, хулқда, сулукда исломга қайтишимиз гаровга қўйилганини тушунишимиз вақти етиб келди. Буни празидент Ҳофиз Асад ҳам ўтган йили (1992) ёзда бир гуруҳ Америкалик мухбирларга исбот далиллар ила очиқ эълон қилди. Ислом динига қанчалик зулм қилсак ўзимизга шунча зулм қилганимизни тушунишимиз вақти ҳам келди. У бирор ҳақни бирор умматга ўтказиб юбормайди, бирор инсон учун ҳақиқий озодликни ҳукм қилмайди, бирор уруғ ёки миллатга қоим (тегишли) бўлмайди. Балки у – ҳар бир ҳақ эгаси ҳимояси учун қалқондир, ҳар бир қавм ва миллат озодлигини таъминлайдиган қўрғондир. У – намунавий инсоний маданиятга етказадига ягона зинапоядир. Бугун биз босиб олинган еримизга куюнишда содиқ бўлсак, кетма кет келган мусибатлар бизга орттирган кўплаб узун тажрибалардан кейин билишимиз керакки, тортиб олинган ҳақни қайтарадиган йўл – жиҳоддир. Яна билишимиз керакки, жиҳод мужоҳидларсиз юзага чиқмайди. Мужоҳидлар эса, аввало Аллоҳ билан ораларини ислоҳ қилиб қайтишлари, унинг ҳукмларига бўйсунишлари, буйруқларига ижобат қилишлари, имкон қадар наҳийларидан қайтишлари вожиб бўлади. Агар улар шу ишларни чин кўнгилдан ишонч ила қилсалар уларга Аллоҳнинг нусрати кафолатланади. Президент Ҳофиз Асад юқоридаги сўзида айтганидек, “биз бу майдонда кўплаб усулларни тажриба қилиб кўрдик, бирор наф бермади. Энди боқий усулга юзланайлик. Бу усулни ишонч ва содиқлик ила адо қилайлик. Шундан кейин натижа қандай бўлишини кўрайлик”.

*         *        *

Ҳозир эса, биргаликда Қодисия жанги қўмондони, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоғалари Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳуга исломий фатҳ қўмондонларидан бири бўлган Ҳазрати Умарнинг қилган васиятлари садоларига қулоқ тутамиз. Ўшанда бу васиятга Қодисия қўшини қулоқ солиб, уни ўзларига сулук нишони, ҳаёт маслаги қилиб олган эдилар. Уларнинг ҳузурида Форс қўрғонлари йиқилиб, Кисро тахти емирилиб, парчаланиб кетган эди. Тарих улар учун Қодисия исмини замон пешонасига асрлар ўчиролмайдиган, замон унга таъсир қилмайдиган хол қилиб ёзиб қўйди..

Бугунчи... ким билади? Шоядки, ичимизда ўша қўшиннинг шер болачалари бордир. Аввалдаги боболаридек бутун виждонлари ила ушбу васиятга қайтадан қулоқ солсалар. Сўнг, аввалдаги боболаридек бу васиятни ҳаётларида эътибор ва иноят ўрнига қўйсалар. Тарих айнан такрорланса, Аллоҳнинг нусрати тавба қилувчи содиқ бандаларига муқаррардир. Ваҳоланки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Умматим ёмғирга ўхшайди. Аввали яхшими ёки охири яхшими билиб бўлмайди, деб айтганлар.

Ҳазрати Умар Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу ва у зот билан бирга бўлганларини эрта тонгда Қодисияга жўнатишда кузата туриб айтган эдилар:

“Эй Саъд. Сизни Расулуллоҳнинг тоғаси, Расулуллоҳнинг соҳиби дейишлари Аллоҳдан алдаб қўймасин. Чунки, Аллоҳ ёмонликни ёмонлик билан ўчирмайди. Балки, ёмонликни яхшилик билан ўчиради. Аллоҳ билан бирор банда ўртасида тоатдан бошқа насаб йўқдир. Аллоҳнинг динида инсонлар тенгдирлар ва улар унинг бандаларидирлар. Унинг ҳузурида фазилатли бўлишлари оқибатлари иладир. Унинг ҳузуридаги яхшиликни тоат ила топадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лозим тутганларини кўрган ишингизни лозим тутинг. Сизга ва сиз билан бирга бўлган аскарларга барча ҳолда Аллоҳдан қўрқишни буюраман. Аллоҳдан қўрқиш – душманга қарши тайёргарликнинг энг афзали, урушдаги ҳийлаларнинг энг кучлисидир. Сизга ва сиз билан бирга бўлганларга душманингиздан ниҳоятда эҳтиёт бўлишингизни буюраман. Қўшиннинг гуноҳлари сизга душманингиздан кўра хавфлироқдир. Мусулмонлар душманларининг Аллоҳга гуноҳлари туфайли нусратланадилар. Агар шундай бўлмаса бизда уларнинг баробарида қувват бўлмасди. Чунки, ададимиз ва тайёргарлигимиз уларникига тенг эмас. Агар гуноҳда тенг бўлсак унда биздан кўра уларда қувват ортиқроқ бўлади. Уларнинг устига фазилатимиз ила нусратланмасак қувватимиз ила уларга ғолиб кела олмаймиз. Билингларки, устингизда Аллоҳ томонидан сийратларингизни сақловчилар бор. Улар нима қилаётганингизни билиб турадилар. Улардан ҳаё қилинглар. Аллоҳ йўлида бўлиб туриб, Аллоҳга гуноҳ ишларни қилманглар. Душманларимиз биздан ёмон, бизга ҳукмрон бўла олмайди деманглар, Аллоҳ қанча қавмларга ўзларидан ёмонларни ҳукмрон қилиб қўйган. Бани Исроил Аллоҳга гуноҳкор бўлганларида мажусий кофирларини уларга ҳукмрон қилиб қўйган эди. “Бас, улар ҳовли-жойларни оралаб кездилар. Бу қилиниши лозим ваъда эди”. Душманингиз устида Аллоҳдан нусрат сўраганингиздек нафсингиз устида Аллоҳдан ёрдам сўранг. Мен ўзим учун ва сиз учун шу нарсаларни Аллоҳдан сўрайман. Аллоҳ сизнинг ва сиз билан бирга бўлганларнинг ишингизга эга Зотдир ва душманингиз устида сизга бўладиган нусратнинг ҳам эгасидир. Аллоҳ ёрдам сўралувчидир.”

*          *        *

Шу жойда ўқувчини ушбу сўзлар садолари билан бирга қолдирамиз... Чунки, бунинг ортидан келадиган сукут иймонли ва куюнчак ҳар бир содиқ қалб ичига кирадиган энг яхши мавъизадир.

Қанча сукутлар бор сўзлардан кўра тушунарли бўлган.

Аллоҳ барчамизга кифоячидир ва ёрдам сўралувчидир.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шайх Бутий: “Исломда жиҳод”. Хотима

490 20:40 22.09.2020

Порахўр масъуллар балоси

2105 09:10 30.09.2019

Нега Аллоҳ маҳрни «ҳақ» деб номлаган?

2085 21:21 21.09.2019

“Фотиҳа” сураси билан никоҳ боғлаб бўладими? (Шайх Бутий)

3378 06:05 19.09.2019

«Аллоҳ сенга ғазаб қилсин!» деган гапнинг ҳукми

1889 17:05 16.09.2019
« Орқага