Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шайх Жарроҳ маҳалласи бўйича суд қарори яна кечиктирилди

809

Исроил Олий суди Шарқий Қуддусдаги Шайх Жарроҳ маҳалласидан мажбуран кўчирилиши мумкин бўлган тўрт фаластинлик оиланинг апелляция аризаси бўйича якуний қарорни чиқармади. «Анадолу» агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда фаластинликларнинг адвокати Сами Аршид маълум қилди.

«Суд барча томонларни тинглади, лекин ҳукм чиқармади», – деди у. Адвокатнинг айтишича, якуний қарор қачон қабул қилиниши ҳақида маълумот берилмаган. 

Исроил радиоэшиттириш корпорацияси эса суд фаластинлик оилаларга “ҳимояланган яшовчи” мақомини таклиф қилган. Бу мақом оилаларга ўз уйларида қолишга имкон беради, бироқ улар ер эгасига ижара ҳақи тўлашларига тўғри келади. 

Яҳудий кўчкиндилар Шайх Жарроҳ маҳалласида фаластинликлар яшаётган уйлар ўзларига тегишли эканлигини даъво қилмоқда. Кўчкиндиларнинг талаби билан Исроил суди 2019 йилда маҳалладан 12 фаластинлик оилани кўчириш ҳақида қарор чиқарди. Қарорга биноан бу оилалардан тўрттаси уйларини жорий йилнинг январигача бўшатиши керак эди. Фаластинлик оилалар апелляцияга берди ва якуний қарор бир неча бор кечиктирилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага