Аҳли ирфон

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат. Ибн Таймия

2052

– Абу Ғудда деярли барча мавзуда устози Кавсарий билан ҳамфикр бўлган. Лекин Ибн Таймия борасида бошқача муносабатда бўлгани маълум. Кавсарий Ибн Таймияни жуда қаттиқ танқид қилса-да, Абу Ғудда вақти-вақти билан уни ҳимоя ҳам қилади.

– У менга бир пайтлар шундай деганди: “Кавсарийнинг далили бор, Ибн Таймия ва Ибн Қойюм ҳақида гапира олади. Лекин менинг ҳеч қандай далилим йўқ”. Мана шу гапи унинг инсоф ва тақвосига далилдир. Агар у ҳам устозига эргашибгина қолганида эди, унинг Ибн Таймия ҳақидаги барча сўзларни такрорлаган бўлар эди. Лекин унинг илмга боғлиқлиги кўр тақлидчи бўлишидан тўсиб қолди.

Кавсарий Абу Ғудданинг олдида тоғдек азаматга эга эди. Уни жуда қаттиқ ҳурмат қиларди. Лекин инсоф, адолат ва тақво у учун Кавсарийдан ҳам қадрли эди. Шу боис ҳам Кавсарийга фақатгина ўзи ишонган илмий жиҳатдан боғланганди. Мана шунинг ўзи Абу Ғудданинг энг машҳур хусусиятидандир.

Бир қанча олимнинг Ибн Таймия ҳақидаги гапларини эшитдик, Ҳақ нима бўлса, биз ўшани қабул қиламиз. На у тарафга, на бу тарафага майл қиламиз.

– Кавсарийга қарши эканлиги билан танилган баъзи тоифалар Абу Ғуддага устозини такфирда айблаши учун босим ўтказганликларини эшитганмиз. Шу тўғрими?

– Ҳа, тўғри. Лекин Абу Ғудда Аллоҳдан қўрққан, тақво эгаси бўлган олимлиги учун сабр қилиб, босимларга чидаб пок яшаб, бу дунёдан пок ўтди.

Иҳсан Шеножакнинг Муҳаммад Аввома билан суҳбати
Абдуллоҳ РАҲИМБОЕВ таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Aллoмa Муҳaммaд Aввoмa билaн суҳбaт: Умматнинг аҳволи, замонамиз уламолари ҳақида (давоми)

45 14:00 30.05.2020

Aллoмa Муҳaммaд Aввoмa билaн суҳбaт: Умматнинг аҳволи, замонамиз уламолари ҳақида (давоми)

90 16:30 29.05.2020

Aллoмa Муҳaммaд Aввoмa билaн суҳбaт: Таҳсил, таълиф ва ижозалар ҳақида (иккинчи қисм)

368 20:28 28.05.2020

Aллoмa Муҳaммaд Aввoмa билaн суҳбaт: Таҳсил, таълиф ва ижозалар ҳақида (биринчи қисм)

610 10:30 28.05.2020

Шайх Муҳаммад Аввоманинг ўғиллари вафоти муносабати билан таъзия

1086 14:56 31.08.2019
« Орқага