Аҳли ирфон

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат. Кавсарий, Абу Ғудда, Аввома

699

– Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг устози Кавсарийга бўлган яқинлиги барчамизга маълум. Сиз ҳам ўн йиллар давомида Абу Ғудда билан аввалига ўқувчи, кейин эса дўст бўлдингиз. Бугунга келиб аҳли суннат ва жамоат йўлида Кавсарийни тамсил қилишда Абу Ғудда ва Муҳаммад Аввомани кўришимиз мумкин. Илм жиҳатидан насабингизнинг Кавсарийга бориб тақалиши ёки Кавсарий йўлини давом эттиришингизнинг сиз учун қандай ўрни бор?

– (Устоз саволдан кейин юзларида табассум билан қисқа вақт сукут сақладилар. Кейин эса шундай давом эттирдилар) Абдуллоҳ ибн Муборак шундай дейдилар: “Бир йўлда бўлишимизга қараб, исмимизни буюкларнинг номига қўшмангиз!”

Навбатдаги саволларингизга ўтайлик.

– Бир маърузангизда Абу Ғудда билан аввал талаба, кейин эса дўст бўлиб 37 йилдан буён бирга эканлигингизни айтгансиз...

– Ҳа, 50 йилдан ҳам ошди. Аллоҳ таолога шукрлар бўлсин!

– Абу Ғудданинг илмий салоҳияти ҳақида нима дея оласиз?

– Албатта у киши муҳаққиқ, мутаққий олимлардан эди. Динга ҳужжат эди. Тилига ва гапига эътиборли эди. Мен унга ўхшаб одил, инсофли, нима бўлса бўлсин, асло ҳақни гапиришдан тортинмаган инсонни кўрмаганман. Аввал ҳам ёзганимдек, уни ҳеч қачон “Кошки шу гапни айтмаганимда эди, кошки шу ишни қилмаганимда эди...” деганини эшитмаганман. Ҳа, мени унинг ҳақ тарозисига енгил келадиган сўзига, ҳаракати ва ахлоқида зид ҳолатни кўрмаганман.

Иҳсан Шеножакнинг Муҳаммад Аввома билан суҳбати
Абдуллоҳ РАҲИМБОЕВ таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Aллoмa Муҳaммaд Aввoмa билaн суҳбaт: Тасаввуф, Ал-Азҳар ва танқидларга муносабат (тўртинчи қисм)

1122 15:00 02.06.2020

Aллoмa Муҳaммaд Aввoмa билaн суҳбaт: Ибн Тaймия, Усмонийлар халифалиги ва турли жамоатлар ҳақида (давоми)

2294 12:00 02.06.2020

Aллoмa Муҳaммaд Aввoмa билaн суҳбaт: Умматнинг аҳволи, замонамиз уламолари ҳақида (давоми)

2672 19:50 30.05.2020

Aллoмa Муҳaммaд Aввoмa билaн суҳбaт: Умматнинг аҳволи, замонамиз уламолари ҳақида (давоми)

368 16:30 29.05.2020

Aллoмa Муҳaммaд Aввoмa билaн суҳбaт: Таҳсил, таълиф ва ижозалар ҳақида (иккинчи қисм)

846 20:28 28.05.2020

Aллoмa Муҳaммaд Aввoмa билaн суҳбaт: Таҳсил, таълиф ва ижозалар ҳақида (биринчи қисм)

1000 10:30 28.05.2020
« Орқага