Аҳли ирфон

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат. Талабалари

352

– Биламизки, Кавсарийнинг жуда кўплаб шогирдлари бўлган. Лекин улар орасида Абу Ғудданинг ўрни бошқача. У киши нега айнан Абу Ғуддани ўзларига яқин кўрганлар? 

– Кавсарий илмга иштиёқи ва бу йўлда ғайратини кўрсатган талабасига истеъдодига яраша таълим берган. Абу Ғуддани кўргандаёқ ундаги илмга ва изланишга бўлган иштиёқини пайқаган. Шу сабабли ҳам унга ҳаддан ортиқ ўзларига яқин олган.

Абу Ғудда Азҳардан олдин Ҳалабда узоқ муддат таҳсил олган. Лекин Азҳардаги 6 йиллик таълим унга янги уфқларни кашф қилишига йўл очган. Чунки Мисрда Кавсарийнинг ёнида бўлган. Агар у дарсга кечикадиган бўлса, Кавсарий дарҳол бирор талабасини юбориб, уни чақиртирар эди.

Кавсарий жуда катта кутубхона эди. Баъзан бир мушкул фиқҳий масалада эътиборсиз қолган, мавзуга умуман алоқаси йўқдек кўринган бир маълумотни келтириб, ўзи айтган мавзуга боғлаб кетар эди. У кишининг бу жиҳатини аниқ далил билан исботлаш учун Абу Ғуддадан иқтибос келтираман: Абу Ғудда Лакнавийнинг “Ар-рофуъ ват такмийл” асарига муқаддима ёзаётган пайтида муаллифнинг таржимаи ҳоли бобида шундай дейди: “Унинг қўлида бир чироқ бўларди. Чироқни китобларга тутиб, улардан истаган жойларини олар эди”. Абу Ғудда менга шундай деганди: “Бу Кавсарийга ҳам тегишли”. Мен эътироф қилиб айтаманки, валлоҳи, гўё қўлида бир чироқ бўларди ва нима қаерда бўлишини билар, истаган маълумотларини оларди.

Иҳсан Шеножакнинг Муҳаммад Аввома билан суҳбати
Абдуллоҳ РАҲИМБОЕВ таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шайх Муҳаммад Аввоманинг ўғиллари вафоти муносабати билан таъзия

749 14:56 31.08.2019

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат. Ибн Таймия

1551 23:05 26.08.2019

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат. Кавсарий, Абу Ғудда, Аввома

451 23:05 24.08.2019

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат. Мустафо Сабри домла

716 22:05 13.08.2019

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат. Асарлари

511 22:05 10.08.2019
« Орқага