Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистонга келди

12:32 19.09.2018 2803

Azon.uz манбасининг хабар беришича, замонимизнинг муҳаддисларидан бири Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ кеча кечқурун Ўзбекистонга етиб келган. Ҳозирча, алломанинг сафар режаси ҳақида маълум қилинмаган.

Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ – фазилатли устоз, аллома, муҳаққиқ, муҳаддис шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Аввома 1940 йил 1 январда Суриянинг Ҳалаб шаҳрида туғилган.

Сўнгра, фазилатли аллома, шайх Абдуллоҳ Сирожиддин ҳазратларидан таълим ола бошлади. 1957 йилдан эса, аллома, фазилатли  шайх Муҳаммад Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳдан ҳам дарс ола бошлаган.

Ушбу икки улуғ алломалар Муҳаммад Аввоманинг асосий устозлари бўлиб, у ушбу икки зотнинг хос ва энг илғор шогирдига айланган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!