Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Аввоманинг ўғиллари вафоти муносабати билан таъзия

1084

Бугун, 31 август куни бомдод намозидан сўнг Мадинаи Мунаввара шаҳрида замонамизнинг машҳур алломаларидан бири, фазилатли шайх Муҳаммад Аввоманинг ўғиллари, етук олим Абдуллоҳ Аввома фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Azon.uz ахборот таҳлилий портали ва Azon TV ижодий жамоаси ушбу муносабат билан фазилатли шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларига ҳамда марҳумнинг барча яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор қилади.

Аллоҳ таоло бу олим биродаримизнинг ота-онаси, аҳли байти ҳамда барча ёру биродарларига сабру жамил ато этсин, тортган дардларини каффорат айлаб, жамики солиҳ амаллари, садақаи жориялари ҳамда манфаатли илмларини ўзларига ҳамроҳ қилсин.

Аллоҳ таоло барча ўтган мўмин-мусулмонларимиз қатори Абдуллоҳ Аввома ҳазратларини ҳам Ўзининг раҳмати ва мағфиратига олсин!

“Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деганлардир”.

إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Таъзия ҳақида тўрт мазҳаб ҳукми

2677 08:20 27.01.2020

Таъзия

725 11:23 05.01.2020

Метро фожиаси: Бешинчи жасад ҳам олиб чиқилди

1540 09:04 19.12.2019

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз»

659 23:51 23.08.2019

Имом Фахриддин ар-Розий Ислом билим юртида марҳум Хайруллоҳ домла Нуриддиновни ҳақларига 130 та Хатми Қуръон бахшида қилинди

2105 12:19 15.06.2019
« Орқага