Ислом

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳамад Юсуф ҳазратларининг ҳаётидан латойифлар

5257

Раҳматли шайх ҳазратларининг мухлисларидан бири меҳмонга чақирибди.

Ўрдак овлаган экан...

Ўша кезда водийдан айрим илм аҳллари ҳам ушбу меҳмондорчиликка ташриф буюришибди. Овланган ўрдаклар пишгунча ўзаро суҳбат, савол-жавоблар асносида ҳазратнинг ёнида ўтирган водийлик меҳмон  норози кайфиятда ҳаммага эшиттириб сўз қотибди:

- Тақсир! Бизга  айрим гапларингизни айтиб боришяпти, ўша гапларингиз  мазҳабга  мувофиқмас-ку? 

Орага совуқ жимлик чўкибди. Ҳамма, энди нима  жавоб бўларкин,  дегандек шайхга тикилибди.

- Бизга ҳам сизнинг гапингиз, деб   ҳар хил гапларни айтиб келишади. Фақат биз Тошкент билан водийнинг орасида тоғ бор, гапнинг ярми йўлда тушиб қолган бўлса керак, деб индамай қўя қоламиз - , дебдилар у киши.

Жавобнинг салобатидан ҳалиги домла ғалати аҳволда қолибди. Бошқаларнинг юзига эса илиқ табассум югурибди...

Пишган ўрдак дастурхонга тортилибди.

Ҳалиги домла ўрдак гўштидан бир луқма оғзига солибди. Гўштнинг ичида ўқнинг золдири қолиб кетган эканми, домланинг оғзидан «Қарс!» этган овоз чиқибди...

«Иймон» китоби қорақалпоқ тилига таржима қилинди

Қуръонда яшил япроқлар мўъжизаси ва замонавий илм-фан

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарлари кўплаб тилларда таржима қилинган

Ҳамма домлага қарабди. Шайх мийиғларида кулиб:

- Ҳа домла, ўқ едингизми?-, дебдилар...

Домла тишини ушлаб, бошини сарак-сарак қилиб:

- Едим, тақсир, едим-, дебди...

«Ҳамма ҳам сизга ўхшаганда...»

Раҳматли шайх ҳазратлари Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасига муфтий бўлган кезлари.

Ҳузурларига раҳбарлардан бири келибди ва суҳбат асносида ҳазил аралаш:

- Ҳазрат, бизга эллик миллион сўм бериб туринг!-, дебди.

Эллик миллион ўша даврда жуда катта маблағ ҳисобланарди...

- Бизда унча пул йўқ!-, дебдилар Ҳазрат.

- Масжидларда пул кўп, дейишадику?!-, яна «ҳужум»ни давом эттирибди раҳбар.

Ҳазрат у кишидан:

- Неччига кирдинггиз?-, деб сўрабдилар.

- Эллик учга.

- Шу кунгача масжидга қанча пул бергансиз?

- Ростини айтсам бир сўм ҳам бермаганман.

- Ҳамма ҳам сизга ўхшаганда!-, дебдилар Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг айрим ноўрин саволларга ажойиб жавоблари:

– Шайх ҳазратлари, баҳорда лайлак пасайиб учса, нима бўлади?

– Лайлак пасайиб учган бўлади.

 

– Шайх ҳазратлари, Қуръонда сумалак хақида бирор нарса ёзилганми?

– Қуръони Карим пазандачилик китоби эмас, у инсониятни ҳидоятга бошловчи китоб!

 

– Шайх ҳазратлари, анжир дарахтини ёқса бўладими?

– Бўлади, яхши ёнади!

 

– Одам кийиб юрадиган иштонини ёстиғини устига қўйиб ётса нима бўлади?

– Нима бўларди, сал баланд бўлади!

 

– NIKE крассовка кийсам бўладими?

– Размери тўғри келса, кийинг!

 

– Шайх ҳазратлари, ҳозирда бош уриштириб кўришиш урфга кирди, бу мумкинми?

– Ҳа, ёрилмаса мумкин!

 

– Шайх ҳазратлари, чет элдаги мадрасаларда, масалан, Туркияда таълим олиб келса бўладими? Келгандан кейин мyаммо бўлмайдими?

– Бўлади

 

– Шайх ҳазратлари, халода кесак билан покланиб кесакни ҳожатхонага ташласа нима бўлади?

– Шалоб, деган товуш чиқади!

 

– Шайх ҳазратлари, Чеченистондан келтирилган косага нима дея оласиз?

– Коса келтирилди дея оламан!

 

– Шайх ҳазратлари, нима учун бизни мазҳабимиз ҳанафий мазхаби?

– Имомимизнинг номлари абу Ҳанийфа бўлгани учун!

 

– Шайх ҳазратлари, Рим папаси нега мусулмонлардан узр сўрамади?

– Буни ўзидан сўраш керак!

 

– Шайх ҳазратлари, мен балиқ тутишни яхши кўраман, илмоққа чувалчангни тиқиш гуноҳмасми?

– Йўқ, гуноҳмас, лекин бировларни вақтини олиш гуноҳ!

 

– Шайх ҳазратлари, тарвузни сотиб олаётганда унинг сифатини билиш учун чақмолатиб олса ,бўладими?

– Ҳа бўлади, фақат уйга олиб боргунизча суви оқиб кетади!

 

Улуғ устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳамад Юсуф ҳазратларини Аллоҳ ўз раҳматига ғарқ қилсин! Амийн...

 

Абдулвоҳид Забиҳуллоҳ тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Устида Каъба, Масжидул Ақсо расми бор жойнамоз

3260 07:00 08.10.2019

Бугун – маърифатпарвар шоир Аъзам Ўктам таваллуд топган кун

579 17:05 04.10.2019

«Иймон» китоби қорақалпоқ тилига таржима қилинди

265 22:35 01.08.2019

Саудия Арабистонида хизмат кўрсатиш нархлари ошди, Ўзбекистонда эса ҳаж харажатлари 5 млн сўмга арзонлашди

1349 16:06 23.07.2019

Аскарлар Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари номидаги масжидга ташриф буюришди (фотогалерея)

2962 16:38 10.07.2019
« Орқага