Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўрнини ким боса олади?

10:00 14.06.2018 6124

Аввал хабар берганимиздек журналист Жасур Ҳамроев ва Azon.uz таъсисчиси Мубашшир Аҳмад домла ўртасида ижтимоий тармоқларда жонли мулоқот бўлиб ўтди.

Жасур Ҳамроев тармоқ фойдаланувчиларидан келган саволларни ўқиб эшиттирди. Жумладан шаух Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақида қуйидагича савол берди.

«Ўзбекистонда шайх ҳазратларини ўрнини тўлдирувчи кимни кўрасиз?»

Мубашшир Аҳмад домла саволга қуйидагича жавоб берди:

«Мен бу саволга ҳам аниқ жавоб беролмайдиган кишиман. Сабаби, шайх ҳазратлари вафот этганларидаям роса бахс кучайиб кетган. Аллоҳ таоло шахй ҳазратларини раҳмат қилсин. У кишининг ўрнини уммат ҳеч қачон тўлдира олмайди. Бу аниқ нарса. Ўша пайтда роса бахс мунозара кўпайди-ким энди шайх бўлади деган. Мен шу пайт ёзганман. Бу шайх мақоми, айниқса бизнинг шайхимиздек шайх мақоми инсонлар талаб қилиб ёки кимлардир томонидан қўйиладиган мақом эмас. Бу Аллоҳ таоло томонидан бериладиган мақом. Чунки, Аллоҳ таолога тақволари, ихлослари, ибодатлари, яқинликлари, туфайли Аллоҳ таоло берган бир мақом. Уни инсон мен шунақа бўламан деб пул билан ҳам, мансаб билан ҳам бошқа билан ҳам ҳал қилолмайди. Шунинг учун Аллоҳдан сўраймиз, гарчи у кишининг даражасида ҳеч ким бўла олмаса ҳам у кишидан қуйироқ бўладими ёки у кишининг баъзи бир вазифасини адо этадими, ёки жамоавий шаклда бўладими, шунақанги кишилар чиқишлигини Аллоҳ таолодан сўраймиз, умид қиламиз. Балки ўзларини вазифаларини бажариб турган инсонлар бордур ҳам. Аллоҳ таоло уларга тавфиқ берсин деймиз», деб айтди Мубашшир домла.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!