Наср

Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг вафотлари

1724

Шайх Муҳаммад Ғаззолий доимо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак шаҳарлари, Мадинада вафот топишни орзу қилиб, дуо қилиб юрар эдилар. Шогирд ва аҳли оилалари буни эшитиб, ҳайратланишар ва “бу эришиши жуда душвор иш, ахир ҳеч бир жон қаерда вафот топишини билмайди” дейишар эди.

Аллоҳ таоло шайхнинг ушбу дуоларини ижобат қилишни ирода қилди. 1996 йил Риёз шаҳрида бўладиган конференцияга даъват қилиндилар. Шогирдлари шайхдан сафарга чиқмаслигини қаттиқ туриб олишди. Чунки баъзи илм даъвосини қилувчи чала олимлар у зотга қарши ҳужум қилиши ёки тил узатиб қўйиши мумкин эди. Хусусан шахсий докторлари ҳиссиётга берилиш ёки қаттиқ таъсирланишдан эҳтиёт бўлишларини қаттиқ тайинлаган эди. Шайх буларни гапига кўнмадилар ва илмий анжуманга сафар қилдилар.

Конференция асносида биттаси шайхни суннатни ёмон кўради деб айблаб, туҳмат қилди. Шунда шайх қаттиқ ҳаяжонга берилиб, суннат борасида тутган йўллари ва суннатга бўлган муҳаббатлари ҳақида тўлқинланиб гапира бошладилар. Шу аснода қалбларида қаттиқ бир оғриқ бошланди. Энг охирги айтган гаплари “биз Ла илааҳа иллаллоҳ калимаси олий бўлишини хоҳлаймиз” бўлди ва ўша минбарда жон омонатини топширдилар.

Ўша пайтдаги Саудия давлатининг валий аҳди Абдуллоҳнинг амри билан шайхни Мадинаи Мунавварага кўмиладиган бўлди. Ислом оламида кўзга кўринган Доктор Зағлул Нажжор ҳикоя қиладилар: “Шайх Ғаззолийнинг жанозаларига дунёнинг турли тарафларидан одамлар шахсий самолётлар ва бошқа воситалар билан Мадинага ёғилиб келди. Масжиди набавий то охиригача тўлди. Жаноза ўқилгач, Бақиъ қабристонига келдик, ҳамма тараф одамларга тўла эди”.

Доктор Зағлул Нажжор воқеани ҳикоя қилиб яна айтадилар: “Бақиъдаги қабр ва дафн ишларига масъул шахс “бу одамнинг ишида бир ажойиблик бўлди, бу киши учун қабр кавлашга неча жойга уринсам, ер қаттиқлиги сабаб кавлай олмадим. Ҳозирги қабр ковланган жойга ҳаракат қилган эдим, жуда қулай ва юмшоқ бўлиб ковланди. Бу жой Қуръон таржимони бўлган Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг мавлоси Нофеъ билан буюк Имом Молик ибн Анаснинг қабрларининг ўртасидир”, деди”.

Ё Аллоҳ! Банданг шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг дуосини ижобат қилганинг каби, бизнинг ҳам дуоларимизни қабул қилгин, Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамсоя айла! Шайх Муҳаммад Ғаззолийга Ўз раҳматинг ила муомала қил, жаннатларингга дохил айла!

Муҳаммад Айюб Косоний

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Саодат асрида аёл озодлиги»

480 12:45 29.08.2019

Албатта Муҳаммад Аллоҳнинг бетакрор яратмишидир. Муҳаммадни яратган Зот покдир!

1564 22:00 17.08.2019

"Кел биргаликда ўзимиз учун дуо қиламиз"

868 23:17 20.05.2019

«Иблисни қуроллантирмоқни истамаймиз»

1480 19:00 20.04.2019

Даъват йўлида мен йўлиққан офатлардан бири

3950 10:00 11.02.2019
« Орқага