Илм

Шайх Нобулсий: Касаллик одам танламайди... (ўттиз бешинчи қисм)

1384

Тупук неъматлигини биламизми...

Инсон Аллоҳ азза ва жалланинг раҳм шафқати остидадир. Таъзияда бўлдик. Марҳум қирқ икки ёшли жарроҳ йигит бўлиб, ичагидан саратон бўлган экан. Биродарининг айтишича Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган ўта кучли азобларни тортиб, барча оғриқ қолдирадиган дориларни истеъмол қилиб, икки ой ичида вафот қилган экан.

Худди шу куни Дамашқнинг чеккасидан имом ва воиз бўлиб ишлайдиган биродарим келди, унинг рафиқаси аввалига бир оз ичакларидаги оғриқни ҳис қилибди, лекин беэътибор бўлиб даволанмаган экан. Энди эса саратон жигарига ўтиб кетибди.

Ўша кунни ўзида учинчи касал аёл келди. Унинг томоғида хавфли ўсимта бўлиб, йўқ қилинган ва энди у гапиришдан бутунлай маҳрум бўлган экан.

Инсонларнинг устида минглаб қиличлар бор. Барча одамлар юрак касалликлари ёки бошқа касалликлар эллик ёш ёки олтмиш ёшдаги кексалар учун деб ўйлашади. Аммо бу саратон ўсимтасининг танлайдиган ёши бўлмайди.

Баъзан йигирма етти ёшли аёл, баъзида ўттиз икки ёшли шифокор, гоҳо кичкина ўспирин бола ҳам рак бўлаверади.

Хуллас ушбу саратон ёшу қарини танламайди, мақому жинсни билмайди, ҳеч кимни аяб ўтирмайди. 

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Даволанинглар, зеро Аллоҳ таоло бирон дард берган бўлса уни давосини ҳам берган. Магарам биргина дард давоси йўқ, у қариликдир", деб айтганлар.

Дардлар аслида яхшилик элчилари. Дардлар сабабли инсон ёмон ишларидан танбеҳланади,  гуноҳлари ўчирилади. Аммо бу дардларга бепарволик ножоиз иш. Шариат касалликларни даволашга буюрган. 

Касалликлар Аллоҳ таолонинг ҳеч кимса кучи етмайдиган аскарларидир.

Бирон кимса йўқки касалликларга мутлақ кучи етса.

Шаҳарнинг энг бадавлат кимсаларидан бирининг якка қизи тил ости бези ракига йўлиқди. У кимсанинг йиғлаб айтган гапи эсимизда: "Одамлар тупуриб ташайдиган, ўзлари ижирғанадиган тупукка зор бўлдик. Аллоҳ тупукни бебаҳо неъмат қилган экану билмас эканмиз. Тил ости бези тупук ишлаб чиқмаса одамнинг оғзи остилари ёрилиб кетар экан. Қизимни дунёни энг қиммат юртларида даволашга қурбим етади. Аммо буни даволаш имконсиз экан. Қизим ўлди".

Аллоҳга қайтайлик!  Гуноҳлар денгизида кўп чўмилдик. Маъсиятлар океанига жуда чуқур шўнғиб юбордик.

Аллоҳ аскарларидан бирига бутун дунё тиз чўкиб қолганини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз. Минглаб одамлар ўлаётганидан ибратланайлик.

Тавфиқ Аллоҳдандир!

Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шайх Нобулсийдан:   Пешоб қила олишинг неъмат!...

624 15:15 24.09.2020

Шайх Нобулсийдан: Сени ухлатмаётган гуноҳларингдир... (ўттиз еттинчи қисм)

930 12:21 19.09.2020

Шайх Нобулсий: "Мусулмон алдамайди, хиёнат қилмайди..." (ўттиз тўртинчи қисм)

431 17:25 14.09.2020

Шайх Нобулсийдан: Ҳаром тешиб чиқади... (ўттиз иккинчи қисм)

671 10:35 10.09.2020

Шайх Нобулсий: "Ҳақиқий бой ким?..." (Ўттиз биринчи қисм)

1333 08:10 09.09.2020
« Орқага