Шайх Салмон Фаҳд Авда қатл қилинадими?

09:30 06.09.2018 3297

Сешанба куни саудиялик прокурор таниқли Ислом олими ва даъватчиси бўлган шайх Салмон Фаҳд Авда учун ўлим жазосини сўради. Бу маълумотни унинг ўғли ва Саудия Арабистонининг бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳлари ҳам тасдиқлади.

Саудия қироллигининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон тарафидан ташкиллаштирилган “тозалаш” амалиёти доирасидаги таниқли уламони илк бор қатл қилинишига олиб келган биринчи ҳодисадир.

Айбсиз ҳибсга олинган 61 ёшлик шайх Салмон Фаҳд Авда август ойларининг ўрталарида Ар-Риёдда яширин маҳкамага тортилди.

Қизиғи, Саудия Арабистонининг расмий ОАВ лари ўткан сешанба куни "террор ташкилотига мансуб шахс" ўлимга ҳукм қилган бўлса ҳам, исмини ошкор қилмаган эди.

Шундай бўлишига қарамай, саудиялик ҳуқуқбонлар, ўша ўлимга ҳукм қилинган шахс Халқаро мусулмон уламолари иттифоқининг аъзоси (Мазкур ташкилот Саудия Арабистонида "террористик ташкилот", деб тан олинган) шайх Салмон Фаҳд Авда эканини тасдиқладилар.

Сешанба куни бўлиб ўтган маҳкамада Давлат айбловчиси шайх Салмон Фаҳд Авдага қарши 37 та нарса билан айб қўйди. Булар ичида "террористик гуруҳдаги пешволик" ва "жамоат фикрини ҳукуматга қарши иғво қилиш" каби жиноятлар ҳам бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳимоялари учун Кувайтда ташкил қилинган «Дунё нусрат ташкилоти»ни ташкил қилганлиги ҳамда Европа фатволар ва тадқиқотлар кенгашида аъзолиги ва Твиттердаги постлари учун ҳам айбланди.

Бунга жавобан минглаб суадияликлар ижтимоий тармоқларда "Салмон террорчи эмас" хештегини тарқатиш тадбирида иштирок этиб, уни дарҳол озод қилишларини талаб қилиб чиқишди.

Кузатувчиларнинг фикрига кўра, шайх Салмон Фаҳд Авдага нисбатан ўлим жазоси Саудияни яқин келажакда нималар кутиши мумкин бўлишини аён қиладиган ёмон белгидир. Салмон Авда сиёсий рақиб бўлмаган. У ҳеч қачон валиаҳд шаҳзодани танқид ҳам қилмаган, бироқ унинг қарашлари ҳукумат учун хавфли ҳисобланган.

Эслатиб ўтамиз, шайх Салмон Фаҳд Авда 2017 йили 10 сентябр куни яна 20 одам билан ҳибсга олинган эди. Бу ишлар Саудиянинг валиаҳд шаҳзодаси тамонидан ташкил қилинган.

Твиттерда 14 миллион обуначиси бўлган Авда Саудия ва Қатар мамлакатлари ярашиб кетишини сўраб дуо-твит  қўйганидан кейин қамалган эди.

Шайх ҳазратлари шайх Салмон Фаҳд Авдага тегишли бўлган “Бу Расулуллоҳ” деган китобни она тилимизга таржима қилиб, китоб қилиб чиқарган эди.

Абу Муслим сахифасидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!