Ахлоқ

“Шайх уйланмасликка қарор қилди, аммо...”

2246

"Дорул-улум Девбанд" асосчиси бўлмиш шайх Муҳаммад Қосим Нонутавий раҳимаҳуллоҳ илм таҳсили ва таълими йўлида уйланмасликка қарор қилди. Аммо отаси ва устози Имдодуллоҳ Форуқий Таҳонавий Маккий у кишини бундан қайтаришди. Шайх Нонутавий шундан сўнг никоҳга рози бўлди. 

Шайх Нонутавий ҳазратлари маҳфийликни севар, ёшлигидан имкон қадар машҳурликни ёқтирмас эди. Шунингдек, одамлар ўртасида шайх ёки олим деб танилишдан ҳам сақланар эди. 

У зот ҳечам фатво бермас, инсонларга имомликка ҳам ўтмас эди. 

Одамлар у кишини шайх ёки олим деб чақиришларини сира ҳам ёқтирмас, балки кимдир у зотни ўз исми ила чақириб қолса, хурсандчиликдан юзлари ёришиб кетар эди. 

Мавлоно Нонутавий раҳимаҳуллоҳнинг Имдодуллоҳ Маккий, Солиҳ Музаффар Ҳусайн Кандеҳлавий каби кибор уламолар ила муомаласи жуда ҳам яхши эди. У киши уламолар ила кўп масалаларни муҳокама қилар, суннати набавийядан бўлган ва одамлар унутиб юбораётган амалларни қайта ижросини таъмин этишга жон жаҳди ила тиришар эди. 

Ҳиндистонлик мусулмонларга хиндувийликдан ўтган, эри ўлган аёлни турмуш қурмай ҳаёт кечириши одатига қарши курашиб, бу одати саййиани мусулмонлар орасидан кўтарилишига сабабчи бўлган ҳам шайх Нонутавий бўлган. 

Шайх Нонутавий беваларни турмушга беришни биринчи бўлиб ўз яқин қариндоши бўлмиш бева аёлдан бошлади. Ва бу нарса ҳинд мусулмонларига жуда ҳам ижобий таъсир кўрсатиб, бориб бориб, бу қабиҳ одат мусулмонлар орасидан йўқолиб, унутилиб кетди. 
 
"Муҳаварот фид-дин" китобидан  Суннатуллоҳ АБДУЛБОСИТ таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шайх нега одамнинг айбини омма олдида айтмади?

1049 07:30 25.02.2020

Риё учун амал тарк этиладими?

1001 09:00 21.02.2020

Шакар тарқатган шайхнинг анъанаси давом этмоқда

514 14:43 20.02.2020

Бошқа эҳтиёжларга қараганда намоз муҳимроқ

925 07:40 17.02.2020

Қуддус муфтийси «аср битими»га қарши фатво берди

1176 09:20 14.02.2020

«У зотнинг оёқ чангларига ҳам арзимайман»

782 07:40 13.02.2020
« Орқага