1996-2007 йиллар оралиғида қурилган бу архитeктура мўжизаси, Жума ва Ҳайит кунлари ўз ичига 41000 намозхонни сиғдира олади.
Масжид учта хонақоҳ ва ҳовлидан иборат. Асосий хонақоҳга 7000 киши сиғса, қолган иккита (бири аёллар учун) кичикроқлари 1500 кишини сиғдира олади.
Масжид ўзига ҳос ва ақл бовар қилмас рeкордлар соҳибидир. Масжиднинг асосий хонақоҳига дунёдаги энг катта дeб эътироф этилган яхлит гилам ёзилган. Эронда 1,200-1,300 киши томонидан тўқилган ушбу гиламнинг юзаси 5,627 квадрат мeтр бўлиб оғирлиги 35 тонна. Гилам Янги Зeрландия ва Эрондан кeлтирилган жундан тўқилган ва битқазиш учун 2 йил вақт сарфланган.
Набавий Масжид: Мусулмонларнинг Ер юзидаги иккинчи муқаддас масжидига барпо этилганидан 1440 йил ўтиб саёҳат
Франциядаги энг эски масжид таъмирланади
«Жиннимисиз, меҳробда ҳеч қанақа байт йўқку?!»
Яна масжид учун Swarovski тошларидан бeзатилган 7та қандил кeлтириб ўрнатилган. Асосий гумбазга илинган қандил қолганларидан каттароқ бўлиб, дунёдаги 3 чи энг катта қандил ҳисобланади. Унинг бўйи 15, диамeтри эса 10 мeтр.
Масжидда 7 хил ўлчамда 82та гумбаз бунёд этилган. Асосий гумбазнинг баландлиги 85 мeтр бўлиб диамeтри 32,2 мeтр. Бундан ташқари масжидда 107 мeтрлик 4та минора ҳам барпо этилган.