Шайх Зайниддин Жомеъ масжидида кўзи ожизлар ўртасида Асмо ул-ҳусна мусобақалари ўтказилди

08:30 03.04.2019 625

Кеча Шайҳонтоҳур туманидаги Шайх Зайниддин Жомеъ масжидида кўзи ожизлар ўртасида Асмо ул-ҳусна мусобақалари ўтказилди.

Тадбирда Асмо ул-ҳусна ва нашидлар айтилди.

Мусобақада эркаклар ўртасида Давронбек исмли йигит, аёллар ўртасида эса Дилафрўз исмли қиз ғолиб бўлди.

Тадбирда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси котибият мудири Муҳаммад Аюб Косоний домла, Дин Ишлари бўйича  қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан иштирок этишди. Ғолибларга Вақф фонди ва «Ҳилол Нашр» нашриёти томонидан Қуръони Карим ва бошқа аудиокитоблар совға қилинди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!