Наср

Шайхни жеркиб берди, аммо...

2510

Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ Ироққа адабиёт мударриси қилиб тайинланди. Бағдодда пиёда айланди. Сўнгра чанг бўлган ҳолда аудиторияга кирди. Устоз уни талаба деб ўйлаб:
- Эй эшак! Нега кеч қолдинг?-деди.

Шайх Али Тантовий узр сўради. Сўнгра талабалар ёнига бориб ўтирди.

Устоз деди:
- Бугун бу ерга сизларга адабиётдан дарс бериш учун буюк шайх Али Тантовий келади. Мени унинг олдида уялтириб қўйманглар.

Сўнг устоз талабалардан адабиётга оид саволларни сўрай бошлади. "Талаба" Али Тантовий  саволларга мукаммал жавоб берар эди.

Устоз Али Тантовийдан сўради:
- Буҳтарий ва Абу Тамом ўртасини солиштира оласанми?

Тантовий жуда ажойиб жавоб қилди. Шунда устоз хурсанд бўлиб сўради:
- Афтидан сен яхши талабага ўхшайсан. Исминг нима?

Тантовий:
- Исмим Али Тантовий, деди.

Устоз хушидан кетишига оз қолди.

Тантовий айтади:
"Инсонларнинг зоҳирига қараб ҳукм чиқаришни қачон тўхтатамиз?!". 

Абдулқодир Полвонов таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Асир (15-қисм)

367 21:05 17.02.2020

Асир (14-қисм)

441 21:00 13.02.2020

Эри Россияга кетган аёлнинг ҳикояси...

3666 17:00 25.01.2020

Наҳотки мен қароқчиман!

1435 10:00 22.01.2020

“15 йил шундай хотин билан яшадим...”

4361 09:45 18.01.2020
« Орқага