"Шайтон бу билан бизнинг устимиздан кулади"

22:20 06.04.2019 1905

Биз ҳозир гуноҳкорлар фойдаланиб қоладиган фурсатлардан бирининг олдидамиз. 

Биз фазилатлари тўғрисида кўплаб ҳадислар келган муборак Шаъбон ойида турибмиз. 

Мен дўсту биродарларимга насиҳат қиламан. Кўпинча улар ушбу ой ёки Шаъбон ойининг ярими кечаси муносабати келганида турли миш-мишлар билан ўз вақтларини зое қиладилар. 

"Бу ҳақидаги ҳадис заиф", "Фалончи у ҳақида бундай дебди" – деган гаплар вақтни йўқотишдир. 

Шайтон бу билан бизнинг устимиздан кулади. Унинг заиф ҳадис эканини биз ҳам биламиз. 

Заиф ҳадиснинг маъноси шуки уни Расулуллоҳ айтганлигининг эҳтимоли бор. Бас энди гарчи уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари (тўғрисидаги маълумот бизда) бўлмасада эҳтимол Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло чиройли гумон қилганим сабабли мени шафоат қилиши мумкин.

Имом Бутий

Абдуллоҳ Ғуломов

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!