Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Шайтоний оятлар» романи муаллифи ҳужумга учради

6099

Бир пайтлар Оятуллоҳ Ҳумайний ўлимга фатво чиқарган ёзувчи Салмон Рушдий АҚШда ҳужумга учради. Полиция унинг бўйнига пичоқ санчилгани ҳақида хабар берган, штат расмийлари унинг тириклигини эълон қилган. 

Жаҳон ахборот агентликлари хабарига кўра, Рушдий Нью-Йорк ғарбидаги Чотокуа шаҳрида жамоат ташкилотига маъруза ўқишга ҳозирлик кўраётган ва у аллақачон оммага таништирилаётган вақтда номаълум шахс саҳнага отилиб чиқиб, ёзувчига ҳужум қилган. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳужумчи ниқобда бўлган ва Рушдига бир неча марта пичоқ урган, шундан сўнг ёзувчи йиқилиб тушган ва томошабинлар ёрдамга шошилишган, улар ҳам ҳужумчини буришишга ёрдам беришган. У полиция ҳибсхонасида. Унинг кимлиги ҳали ошкор этилмаган.  

Рушдини Чотокуа институти биносидан замбилда олиб чиқиб кетишган ва вертолётда касалхонага олиб кетишган. Кейинроқ полиция унинг бўйнига пичоқ урилганини айтди. Кейин Нью-Йорк штати губернатори Кети Хочул Рушдининг тирик эканини билдирди.  

Асли ҳинд бўлган британиялик Салмон Рушдий кўплаб китоблар, жумладан “Шайтоний оятлар” романи муаллифи. Китоб кўплаб мусулмонлар томонидан куфр деб топилган ва 1988 йилда Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Ҳумайний фатво чиқариб, Рушдийни ўлдиришни буюрган эди. Айни пайтда фатвода нафақат Рушдий, балки китобнинг нашр этилишига алоқадор барча шахсларни ҳам ўлдириш буюрилган. 

“Рушдийнинг айтишича, у бу китобда асосан муҳожир ҳаётини кўрсатмоқчи бўлган, бироқ унда Муҳаммад алайҳиссалом тасвирланганидан баъзи мусулмонлар хафа бўлган ва муаллиф Қуръон Худонинг ваҳийси эканлигига шубҳа қилган”, деб тушунтиради Дин масалалари бўйича ББC муҳаррири Олим Мақбул. 

“Оятуллоҳ Ҳумайний ўз фатвосини чиқаришдан олдин “Шайтоний оятлар” аввал ёзувчининг ватани Ҳиндистонда, кейин эса бошқа бир қанча мамлакатларда тақиқланган эди”, деб эслайди Олим Мақбул.

Рушдий, токи 1990 йиллар охирида Эроннинг янги ҳукмдорлари 1989 йилда вафот этган Оятуллоҳ Ҳумайнийнинг фатвосини ҳақиқий деб ҳисобламасликларини эълон қилишгунига қадар тўққиз йил яшириниб юрди.  

Бироқ норасмий ёки ярим расмий даражада фатво ўз жойида қолди. Ғарбда яшовчи Рушдийнинг боши учун Эрон Ислом жамғармаси 3,3 миллион доллар ваъда қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Марказий Осиё давлатларининг интеграцияси. Минтақа мустақил геосиёсий бирликка айланиши керак

605 21:45 03.02.2023

Агар адолат ўлса... 

729 19:45 03.02.2023

Исроил АҚШ ва Европа давлатлари босими остида Украинага қурол берадими? 

545 18:05 03.02.2023

Исроил молия вазири Фаластин пулларини мусодара қилди

691 16:20 03.02.2023

АҚШ осмонида разведка шари учиб юрибди

1059 15:05 03.02.2023

Коинотда рамазон ойи: «космос султони» орбитада рўза тутиш ниятида

947 14:20 03.02.2023
« Орқага