Шайтоний уруғ

10:00 12.05.2019 1366

Қариндош уруғчилик ва тарафкашлик уруғини сепмоқ, бу шайтоний уруғни сепишдир. Бундан эса фақат шайтоний дарахт пайдо бўлади, харгиз Раҳмоний дарахт униб чиқмайди. Макка-мукаррама фатҳ бўлиб, видолашув хажжида Маккалик баъзи эндигина исломни қабул қилган ёш мусулмонлар қалбини улфат қилиш мақсадида Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам бир неча туя ва қўй-қўзилардан бошқаларга қараганда уларга зиёда қилиб бердилар. Шайтон дарҳол инсон шаклига кирган ҳолда келди ва: Пайғамбарга қаранг ўз ватанидан келган ёш йигитларга ансорлардан кўра зиёдароқ нарса бермоқда, деди. Баъзиларни қалбига васваса тушди, лекин Аллоҳ сақласин, уларни қалбида Росул акрам соллоллоҳу алайҳи васалламга нисбатан арзимаган эътироз пайдо бўлганди ва бу беихтиёрий васваса ҳолида келиб ўтиб кетган эди. (Бундан, васваса келишлиги иймонга хилоф эмаслигини билдиради).

Лекин Пайғамбаримиз шайтонни бу хийласидан вахий орқали хабар топдилар ва туяларига минган ҳолда марҳамат қилдилар: Эй Мадиналик ансорлар шайтон қалбингизга Пайғамбар Маккалик йигитларга ўлжадан кўпайтириб бермоқда деган васвасани солмоқдами. Ёдингизда тутинг, Қуръони кариймни, “Янги динни қабул қилган кишиларни қалбини улфат қилинг” деган буйруғига амал қилиб, қалбларини хушнуд қилмоқ учун уларга бир оз зиёда туя ва қўй-қўзилардан бериб юбордим, лекин хадемай хаж мавсуми ҳам ниҳоясига етади ва бу йигитлар бир неча туя ва қўй қўзилар билан Маккада қоладилар, сиз эса ўзингиз билан Аллоҳни Росулини бирга олиб кетасиз. Энди айтингчи сиз кўпроқ тақсимга эга бўлмоқдамисиз ёки Маккалик ёш мусулмонларми, яна айтингчи сизнингча туя ва қўй-қўзиларни қиймати зиёдами ёки сизга Пайғамбарингизни қадри зиёда ортиқмиди? Дедилар. Саҳобаи киромларни ушбу улушдан кўзларига шунчалик ёш келдики, хатто соқолларидан ёш ерга оқа бошлади.

Оҳ, ушбу рисолат саҳоватини қарангки, хамшахарлик, қариндош уруғчилик ва бошқа шайтоний иллатлардан Ўзларини узган ҳолда саҳобаларга шундай олий мақомни лойиқ кўрдиларки, қиёматгача келадиган энг улуғ Худони дўсти ҳам кичик бир саҳаобага тенг кела олмас экан.

Хожи Муҳаммад Аҳтар хафизаҳуллоҳ (Раббони аъто 5-бет)

Акмал Абдураҳмон.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!