Иймон

Шайтонни адаштирган иллат

811

- Мен улардан яхшироқ биламан...

- Мен улардан яхшироқ ишлайман...

- Мен улардан кўра ишбилармонроқман...

- Мен улардан кўра билимдонроқман...

- Мен улардан кўра кўпроқ ўқиганман...

- Мен... Мен... Мен...

Дилимиздан ва тилимиздан тез-тез кечиб турадиган кибр бу. Лекин биз буни кибр санамаймиз, «Ростиям шу-да!» - дея оқлаймиз уни. Қалбида заррача кибри бор одамнинг Жаннатга кирмаслиги ҳақидаги огоҳлантиришга бепарвомиз. «Мен ундан кўра яхшироқман», - деган лофнинг ўзи Жаннат билан орамизга босиб ўтиб бўлмас масофалар қўйиши мумкинлигига ишонгимиз келмайди.

Дунё ҳавасидан тийилиш йўллари

Шайтонни ҳаётингиздан узоқ тутинг

Умматимиз фиръавни Абу Жаҳлнинг психологик портрети

Аммо, замонавий электроник жиҳозларга ишонамиз-ку. Маълум бир ҳудудларга, масалан, аэропортларга киришда бизни текширувдан ўтказадиган қурилмалар чўнтагимиздаги кичкина тангани ҳам фарқлайди, жаранглаб, фош қилади. Дарҳол ортга қайтиб, тангани топширамиз. Лекин нега ичимиздаги шайтоннинг парчасини – кибрни яширмоқчи, оқламоқчи бўламиз? Ўзимизга қасд қилиш учунми?

Кибр худди саратонга ўхшайди: кичкинагина ҳужайраси орқали одам боласини буткул маҳв қилиши мумкин...

 

Дилфуза Комил

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага