Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари билан очиқ мулоқот ўтказди. Ушбу учрашувда матбуот хизматлари фаолияти, уларнинг журналист ва блогерлар билан ҳамкорлиги даражаси таҳлил қилинди. Жумладан:
"Айрим танқидлар, саволлар очиқ қолаяпти. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда чиқаётган танқидий материалларга тезкор муносабат билдириш, аҳолига тўлиқ ахборот бериш шарт. Бу бўйича катта ишларни амалга оширишимиз, ҳамкорлик вертикалини яратишимиз керак. Бунинг учун Президент матбуот хизмати доимо очиқ," - деди Шерзод Асадов.
Учрашувда Президент матбуот котиби билан давлат идоралари матбуот котиблари ўртасида тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйиш механизми келишиб олинди.