Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шерзод Шерматов ахборот технологияларидан фойдаланмайдиган раҳбарлар ҳақида гапирди

561

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 11 декабрда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг қурилиш жараёнини бориб кўрган эди. Куни кеча Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ана шу паркка бориб, Президент томонидан берилган топшириқларнинг қандай бажарилаётганини кузатди.

Вазир бу ерда янги қурилаётган замонавий мажмуаларнинг ҳолати билан танишиб, олиб борилаётган ишларни тезлаштириш ва сифатини янада яхшилаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

«Ҳозирги кунда қайси раҳбар ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланмайдиган бўлса, у орқада қолиб кетиши аниқ. Шунинг учун, бошқа барча соҳа ва ҳудудлар раҳбарлари имкони борича тезроқ ўз соҳаларига ва ҳудудларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш чораларини кўришлари шарт. Бунда тизимларга киритилаётган бирламчи маълумотларнинг ҳаққонийлигига, айниқса, алоҳида эътибор қаратиш керак. Шундагина ушбу маълумотларнинг таҳлили асосида жойларда тўғрироқ қарорлар қабул қилиш имкони яратилади», – дея таъкидлади АКТ вазири.

Маълумот учун: Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркида бугунги кунда 20-25 қаватли 6 та офис биноси қад кўтарган. Конференция зали қурилиши якуний босқичга кирган. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг маълумотларига кўра, бу ерда жами 17 та иморат барпо этилади. Улар 9 баллдан юқори зилзилага чидамли бўлади.

Технологик паркда IT-ташкилотлар, университет, конференция зали, коворкинг маркази ўзаро узвий фаолият олиб боради. Мажмуа ҳудудида хизмат уйлари, меҳмонхона, кафе ва ресторанлар, дўконлар, спорт майдони, дам олиш жойлари ҳам бўлади. Ер остида 3 қаватли автотураргоҳ қурилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Ижтиҳодга лаёқат

119 21:50 22.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: Лазарь Моисеевичнинг тазарруси

350 21:10 22.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби»: Мунофиқларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жонларига қасд қилиши

46 20:35 22.05.2022

Динимни ўрганаман: эркак киши тилла ёки кумуш тақинчоқлар тақиши ҳақида

337 20:05 22.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Хушхулқ пайдо бўлиши мисоллари

250 19:05 22.05.2022

Диний либос ҳали ҳам таъқиқдами?

958 18:48 22.05.2022
« Орқага