Янгиликлар

Шерзод Шерматов: «Чиройли рақамларга сарфланган пул – барча ўқувчиларнинг дарслик ижараси учун тўлаган пулидан кўпроқ»

687

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг Facebookʼдаги саҳифасида халқимизга мурожаат қилди. Ўз мурожаатида вазир Қурбон ҳайити арафасида хайр эҳсон қилмоқчи бўлганларни ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари учун китоб олиш учун ёрдам беришга чақирди:

"Яқинда интернетда “Китоб ижарасига пул топа олмаган ўқувчига китоб берилмаган!” номли сарлавҳа билан турли хабарлар тарқатилиб, бир оила мисолида катта шов-шув кўтарилганди. Ҳудудий бошқармамиз ва маҳаллий ҳокимият томонидан ушбу оилани топиб ёрдам кўрсатилди, текинга олиши керак бўлган китоблари ҳам берилди.

Албатта, ҳозирги вақтда шов-шув кетидан қувиш интернетда “тренд”га айланиб боряпти. Лекин назаримизда мана шунақа ҳолатларда фақат кимнидир айблаб, ёш қизчанинг кўз ёши орқали хайп кўтариш муаммога ечим бўла олмайди. Ундан кўра юртдошларимизни шу каби ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг келажакда муваффақиятга эришишларига имкон борича ёрдам қўлини чўзишга чорласак янада маъқул иш бўларди. Бу қуруқ шов-шув кўтариб, амалда ҳеч иш қилмасликдан яхшироқ. Ижтимоий тармоқларда ана шундай оилаларга кўрсатиладиган кўмак бериш имкониятларини #Яхшиликка_чорла #Қувонч_улаш хэштеглари билан ёритиб бориш ҳам мумкин. Бу орқали одамларнинг кўнглига яхшилик уруғларини сочган бўламиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Инсон тараққиёти индекси эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

250 16:00 10.12.2019

ФВВ огоҳлантиради: Қамчиқ довонида қор

181 11:44 06.12.2019

Афғонистонда зилзила содир бўлди 

497 12:30 03.12.2019

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергиясини импорт қилишга қарор қилди

726 09:37 30.11.2019

Ўзбекистон дунёнинг хавфсиз давлатлари сирасига киритилди

560 14:00 28.11.2019

Имомларнинг Қуръон тиловати ва тажвид илмига эътибор қаратилмоқда

2086 14:00 21.11.2019
« Орқага