Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

ШҲТ саммитидан Путиннинг кўнгли тўлмади(ми?)

9552

Путиннинг кечаги Самарқанд саммитида хаёли паришон эди. ОАВлари вакилларининг саволларига жавоблари пайтида, фикрини бир жойга жамлашга жуда қийналди. Шунинг учун жуда кўп фикрларни бир неча марта бошлашга, такрорлашга, аниқлаштирувчи саволлар беришга мажбур бўлди. Туркия Президенти Эрдоғанни “Туркия Бош вазири” деб кўп такрорлади. Эрдоған билан учрашув пайти ҳам, уни юзига “жаноб Бош вазир” деб мурожаат қилди. 

Балки, атайлаб қилаётгандир. Лекин, Путин шахсларнинг исмида кўп адашади. Ва, кўпинча, атайлаб қилмайди. Назаримда, Путин Самарқанд саммитида ўзи кутган натижаларни ололмади. Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Марказий Осиё давлатлари Путининг Украина урушини қўллаб-қувватламади. Ҳиндистон Бош вазири “демократия ва дипломатия енгади” дея, юмшоқ танқид қилди. Хитой ҳам масофа сақлади. Қозоғистон ва Ўзбекистон “ШҲТ – ҳарбий ёки сиёсий блок эмас!” деган позицияни қаттиқ ушлади. 

Ички музокаралардан сўнг, Путиннинг хафсаласи пир эди. Украина фронтидаги чекинишлар фонида, Самарқанд саммити Путин учун, ғалаба бўлмади. Аксинча, Белоруссия Президенти томонидан айтилган “келинглар, ғарбга қарши бирлашайлик” деган ғоя, қўллаб-қувватланмади, ва бу билан, Москва бошчилигидаги “ШҲТни блокка айлантириш фракцияси” – ютқазди.

Камолиддин Раббимов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

100 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

111 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

216 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

271 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

447 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

510 09:55 01.10.2022
« Орқага