Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик ривожланади

311

Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида бир қатор битимлар имзоланди. Улар орасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битим алоҳида аҳамият касб этади.

Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан имзоланган мазкур битим туризм ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва хорижий давлатлар аҳолисини ўзаро бир-бирларининг маданий ҳаёти билан янада яқинроқ ва яхшироқ таништиришни кўзда тутади. 

Ушбу битим ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.

– Битим ШҲТга аъзо давлатларнинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, томонлар давлатлари халқларининг тарихи, маданияти, табиати ҳамда анъаналари билан яқиндан танишиш мақсадидашакллантирилди ва имзоланди. Бу келажакда туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ҳисса қўшади, – деди Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Ботир Шаҳриёров.

Битимда туризмнинг турли йўналишлари бўича бандлар келтирилган. 

Шунингдек давлатлар ўз ҳудудида бўлган бошқа давлат фуқароларининг, хорижий туристларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади, хавфсизлигини таъминлайди.

Мазкур битим 5 йил муддатга тузилди ва автоматик равишда кейинги беш йиллик даврларга узайтирилади. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан туризм соҳасида ҳукуматлар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги (ҳозирги Туризм ва маданий мерос вазирлиги) ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 февралдаги ЎРҚ-518-сон «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Туризм соҳасида ҳамкорликнинг кенгайиши давлатларнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишига, ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшади. 

Шу ўринда қайд этиш жоизки, Шанхай ҳамкорлик ташкилотлари аъзолари ўртасида туризмни ривожлантириш салоҳияти жуда катта. UNESCО Инсониятнинг Умумжаҳон моддий ва номоддий мероси рўйхатидаги 143та моддий ва номоддий объектлар ШҲТ аъзоларига тўғри келади. 

Туризм ривожида мамлакатларда фаолият кўрсатадиган музейларнинг ҳам ўрни катта. Шуни инобатга олиб, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги маданий-тарихий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда музей ишининг энг яхши анъаналарини сақлаб қолиш мақсадида ШҲТга аъзо мамлакатларда музей ишини ривожлантиришга оид меморандум имзоланди. 

Таъкидлаш жоизки, бу битимга кўра, ШҲТ мамлакатлари тарихи, маданияти ва санъатига бағишланган қўшма илмий тадқиқотлар ва кўргазма лойиҳаларини амалга ошириш ишлари рағбатлантирилади. 

Мазкур ҳужжат билан томонлар музей ишига оид долзарб мавзуларда қўшма илмий ва илмий-амалий анжуманлар, семинарлар ташкил қилишлари ҳамда бу тадбирларда ШҲТга аъзо мамлакатлар вакилларининг иштирок этишлари белгиланди. 

Бундан ташқари, Меморандум асосида музейларда фаолият юритувчи ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлари йўлга қўйилади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

253 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

738 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

646 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

552 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

257 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

226 16:30 01.12.2022
« Орқага