Ислом

Шиалар ҳақида айрим ҳақиқатлар...

4814

Шиалик истилоҳда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг тирикликларида у зотга тарафдор бўлган, у зотни яхши кўрганларга, у зот шаҳид бўлганларидан кейин эса у зотнинг аҳли байтларига тарафдор бўлиб эргашганларга нисбатан қўлланилган.

Тарафдорликнинг бир неча даражалари бор. Али розияллоҳу анҳуни яхши кўрган ҳар-бир киши у зотнинг тарафдори ва эргашувчисидир. Мусулмонларнинг аксари шундай бўлишган. Бу нарса Али розияллоҳу анҳунинг Муовия розиёллоҳу анҳу билан қилган жангларида, Ҳусайн розияллоҳу анҳу билан Язид ўртасида бўлган жангда намоён бўлган эди. Умавийлар олдин фақат Димашқда ҳукм суришар эди. Масала Умавийларга етиб борганида ҳам шиа деган алоҳида гуруҳ йўқ эди. Али розияллоҳу анҳуни яхши кўрган кишиларни у зотни душман тутганлардан фарқлаш учун "Алининг тарафдорлари" дейишар эди.

Баъзилар Али розияллоҳу анҳуни ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳудан устун қўйишади. Баъзилар эса бошқа барча саҳобалардан устун қўйишади. Баъзилар эса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг халифаликка энг ҳақли зот Али розияллоҳу анҳу дейишади. Хуллас кишиларнинг ҳоли, турли фикрлаши туфайли бу масала ўшанда очиқ эди.

Ўша пайтда навосиблар бор эди. Улар Али розияллоҳу анҳуни ва у зотнинг аҳли байтларини ёмон кўришар эди. Улар у зотга гап билан, феъл билан азият беришар эди.

Ўша пайтда яна хаворижлар ҳам бор эди. Улар Али розияллоҳу анҳуга адоват қилишар, у зотни кофир дейишар эди.

Кўп инсонлар Али розияллоҳу анҳуни яхши кўришади. У зотни Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумдан устун қўйишмайди.

Хаворижлар Али розияллоҳу анҳуни қатл қилишди. Навосиблар Ҳусайн розияллоҳу анҳуни қатл қилишди. Имом Ҳусайннинг ўғиллари бўлмиш Али Зайнул Обидин роҳимаҳуллоҳни заҳарлаб ўлдиришди.

Ҳижрий иккинчи аср келди. Али Зайнул Обидин роҳимаҳуллоҳнинг ўғли Зайд Куфада Умавийларга қарши қўзғалади. У зотга биз юқорида сифатлаган кўп кишилар эргашди. Ўшанда кўп фирқаларнинг номи йўқ эди. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ва кўп солиҳ инсонлар Зайд ибн Алини биринчилардан бўлиб қувватлашди. Зайд ибн Алидан бирга чиққанларнинг баъзиси Абу Бакр ва Умар розиёллоҳу анҳумо ҳақларида сўради. Зайд роҳимаҳуллоҳ уларни мақтаб Аллоҳдан уларга раҳм қилишини сўради. Шунда сўровчилар у зотдан юз ўгириб ажралишди. Зайд роҳимаҳуллоҳ уларга қараб "рофазтумуний-рофазтумуний" деди. Бунинг маъноси "мендан бош тортдингиз" эди. Шундан улар "рофизийлар" дея атала бошланди.

Шуни айтиб ўтиш керакки, ўша пайтдаги рофизийлар аҳли байт билан биргаликда Умавийларга ҳам, бошқаларга ҳам қарши чиқмади. Ваҳоланки, аҳли байт жуда кўп эди. Яна шуни таъкидлаш лозимки, рофизийлар иддао қиладиган имомлар ҳам Умавийларга ва бошқаларга қарши чиқишмаган. Шунинг учун рофизийлар Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга муҳаббат қилишда ҳаддан ошиб, Абу Бакр,  Умар ва Усмон  розияллоҳу анҳумни ёмон кўришади. Уларнинг ақидаси шу даражага етиб келдики, улар имоматга эътиқод қила бошлашди. Улар Али розияллоҳу анҳуни Аллоҳ томонидан қўйилган имом деб билишади. Сўнгра Ҳасан, сўнгра Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларни. Худди шу каби 12 имомлари бор. Улар имомларни маъсум деб эътиқод қилишади. Саҳобаларнинг бир нечтасидан бошқа барини кофир дейишади. Мўъмина оналаримизни кофир дейишади. Уларда бузуқ эътиқод жуда кўп. Уларда ширк, аҳли байтнинг қабрларини табаррук қилишда ҳаддан ошиш каби ишлар жуда кўп.

Рофизийларнинг барчаси шиа. Шиаларнинг ҳаммаси ҳам рофизий эмас.

 Шиалар мусулмонми ёки кофирми? 
 Ўзини шиа дейдиганларнинг барчасини ҳам кофир деб бўлмайди. Ким Қуръонга таъна қилса, диндаги очиқ-равшан маълум бўлган қатъий нарсани инкор қилса, Оиша онамиз розияллоҳу анҳуни зинода айбласа кофир бўлади. 
 Аммо Али розияллоҳу анҳуни Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳудан афзал дейиш билан, ёки халифаликка Али розияллоҳу анҳу улардан кўра ҳақли эди, деган эътиқод билан уларни куфрга ҳукм қилинмайди.

Абдулқодир Самарқандий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исломий маданият ва араб тилини тўғри ўқиш учун қўлланма (иккинчи қисм)

364 10:30 26.09.2020

Ислом молияси: долзарб саволларга мухтасар жавоблар

302 21:35 25.09.2020

Бугунги жума маърузаси билан танишинг

669 10:26 25.09.2020

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: "Ким билан ҳамкорлик қилиш керак?"

700 21:30 24.09.2020

Бaҳрaйн: Исломнинг аввалидаёқ динга кирган давлат

836 21:05 24.09.2020

Исломий маданият ва араб тилини тўғри ўқиш учун қўлланма

824 20:05 24.09.2020
« Орқага