Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шифокорларга бепул овқат етказилмоқда

1334

Бугун шифокорларимиз «Биз сиз учун ишда қолдик, Сиз биз учун уйда қолинг» деб номланган ўзига хос челленж бошлагани ҳақида ёзган эдик.  Ушбу челленж ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ва кўпчилик юртдошларимизни ҳам таъсирлантиргани рост.

Бу воқеадан руҳланганлар орасида Havoqand People компаниялар гуруҳи асосчиси (Les Ailes, Chopar Pizza ресторанлар тармоғи)  Аҳмад Мелибоев ҳам бор ва у ўзига хос ташаббус билан чиқди. 

Бугундан бошлаб 1 апрелга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги штаби, Call-маркази ва ушбу инфекцияга чалинганликда гумон қилинган беморлар даволаш муассасаларида туну кун меҳнат қилаётган шифокорлар учун Les Ailes, Chopar ресторанларидан бепул овқатлар етказилиши йўлга қўйилди. 

Аҳмад аканинг айтишича, унинг жамоаси аҳоли саломатлиги учун курашаётган шифокорларга кўмакка тайёр ва уларга нонушта, тушлик ҳамда кечки овқатлар улар истаган вақтда етказиб берилади. 

Мард фарзандлар эл бошига иш тушганда синалади.  Ана шундай хайрли ишларга бош қўшаётган тадбиркорлар ишига Ўзи барака берсин!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шифокор аёл қамоқдан чиқарилди

699 15:25 07.10.2020

Аёл шифокорлар танқисми?

714 08:20 29.08.2020

11 миллиондан ошиқ одамнинг мусулмон бўлишига сабабчи бўлган шифокор

4850 17:30 23.08.2020

“Бизга ускуналар ажратишмаяпти, ваъда қилинган мукофот пулларидан дарак йўқ”

925 23:26 09.08.2020

«Онажон, хурсанд бўлинг, бугун ҳам тирик қолдик!»

617 07:55 08.08.2020

Коронавирусга чалинган беморларни уй шароитида даволаш тақиқланди

1223 22:37 07.08.2020
« Орқага