Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шимолий Корея АҚШнинг таклифига жавоб қайтармади

668

АҚШ ҳукумати Шимолий Корея билан ўзаро манфаатли барча масалаларни муҳокама қилишга тайёр, бироқ тегишли таклифларига Пхеньяндан жавоб ололмади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки жума кунги матбуот анжуманида маълум қилди. 

“Биз Шимолий Кореяга аниқ таклифлар билан чиқдик. Бироқ ҳозирча жавоб ололганимиз йўқ”, – деди у. Шунингдек, Псаки Шимолий Кореянинг ракета синовларига ҳам тўхталиб, АҚШ булардан хабардор эканлигини ва мавжуд маълумотлар баҳоланаётганини айтди. 

Жорий ҳафтада Шимолий Корея бир неча бор ракета синовларини амалга оширди. Бу биринчи навбатда қўшниси – Жанубий Кореянинг хавотирига сабаб бўлди. Пхеньян эса синовлардан кўзда тутилган мақсад мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш эканлигини билдирди. 

Вашингтон Пхеньянга нисбатан душманона кайфиятда эмаслигини бир неча кун аввал АҚШнинг Шимолий Корея бўйича махсус вакили Сон Ким ҳам айтган эди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурия: “Туркияга қўшилган ҳудудимизни қайтариб оламиз”

221 14:35 03.12.2021

Назарбоев ягона Туркистон республикаси тузилишига бўлган таклиф ҳақида гапирди

603 14:05 03.12.2021

Европа Иттифоқи Туркиядаги қочқинларни ташлаб қўймаслигини айтмоқда

185 12:10 03.12.2021

Исроил фаластинликларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ишларни босди-босди қилган

226 11:30 03.12.2021

Дунёда эҳтиёжмандлар сони ортяпти – БМТ

153 11:05 03.12.2021

Твиттер ва Фейсбук Хитой тарғиботи билан шуғулланган минглаб аккаунтни ўчирди

259 10:30 03.12.2021
« Орқага