Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шимолий Корея гипертовушли ракетани синовдан ўтказди

488

Шимолий Корея 28 сентябрь куни «Хвасон-8» деб номланган янги гипертовушли ракета синови ўтказилганини маълум қилди. Синов ҳақида дастлаб Жанубий Корея Штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси эълон қилган эди.

РИА “Новости” хабарига кўра, Пхеньян чиндан ҳам Чагандо вилоятида ракета синови ўтказилганини, ракетани Мудофаа фанлари академияси ишлаб чиққанини тасдиқлаган. Шимолий Корея ҳукумати янги ракета синови мамлакатнинг замонавий мудофаа тизимини ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга деб ҳисобламоқда. 

Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Ким Сонг ракета синовларига изоҳ берар экан, Шимолий Корея мудофаа салоҳиятини ошириш орқали ўз хавфсизлигини таъминлашга интилаётганини таъкидлаган. 

Шимолия Корея 15 сентябрда иккита қисқа масофали ракетани поездан отиб, синаб кўрган эди. Шундан бир неча соат кейин Жанубий Корея ҳам ўзи ишлаб чиқарган баллистик ракетани сув ости кемасидан отиб кўрди. 

Эслатиб ўтамиз, ракета ва ядровий дастурлари туфайли Шимолий Корея БМТ ва АҚШнинг қатъий санкцияларига учраган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сиёсий режим ва қабул қилинаётган қарорлар экологияга ҳам таъсирини ўтказади

780 14:10 06.11.2021

Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси раҳбарияти Ўзбекистонга келади

440 18:30 28.10.2021

“Иқлим ўзгаришлари давлатлараро низога олиб келади” – МРБ

720 10:10 25.10.2021

АҚШ Шимолий Кореяга таклиф билан чиқди

1357 17:05 24.10.2021

"Шимолий Кореянинг ракета синовлари АҚШ ва бошқа давлатларга таҳдид солмайди"

709 15:33 21.10.2021

Шимолий Корея АҚШнинг таклифига жавоб қайтармади

669 18:35 02.10.2021
« Орқага