Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шимолий Корея ҳам Исроилни қоралади

1398

Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) Ташқи ишлар вазирлиги Исроилни фаластинликларга қарши геноцидда айблаб, баёнот берди.

КХДР Ташқи ишлар вазирлиги Ғазо секторида Исроил армиясининг 2021 йил 10 майдан 21 майгача бўлиб ўтган «Девор қўриқчилари» операцияси пайтидаги ҳаракатларини кескин қоралаган.

«Исроилликлар томонидан қилинган даҳшатли жиноятлар орасида ҳали балоғат ёшига этмаган болалар ҳам қирғин қилингани  инсониятга қарши жиноятдир. Бутун Ғазо сектори одамлар учун, болалар учун қирғинга айланди, десак муболаға бўлмайди», дейилади КХДР ТИВ баёнотида.

Вазирлик Исроил сиёсатини «инсониятга қарши» ва «ўзгалар ерини босиб олишга уриниш» деб атаган. «Бу давлат терроризми, унинг мақсади бутун халқларни йўқ қилишдир», деб таъкидлаган ТИВ. Эслатиб ўтамиз, Исроил ва Фаластиннинг Ғазо сектори ўртасидаги келишмовчиликлар Исроил судининг Шайх Жарроҳ маҳалласидаги арабларнинг уйини тортиб олиш ҳақидаги қароридан сўнг содир бўлди.

Расмий маълумотларга кўра, Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумларида ўлганларнинг умумий сони эскалация бошланганидан бери камида 243 кишини ташкил этди. Яна 1910 киши жароҳат олган. 50 мингдан ортиқ одам уйсиз қолган. Ғазонинг катта қисми вайрон қилинган. 20 май куни Исроил Вазирлар Маҳкамаси Мисрнинг икки томонлама сулҳ тузиш ташаббусини қабул қилди. 21 май куни сулҳ кучга кирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда қайси давлат энг кўп сармоя киритаётгани маълум қилинди

1767 11:05 11.11.2021

Кореяда ўзбекистонликлар учун ижтимоий ҳимоя маркази очилди

353 10:30 24.06.2021

Самолётда ҳам ҳалол таом буюртма қилиш мумкин...

774 08:05 05.06.2021

Келин томондан “маҳр” олишни тўхтатайлик ёхуд ўзбек қизларининг Кореяга бахт излаб келиши

2318 21:00 19.04.2021

Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Ўзбекистонга келади

756 20:00 05.04.2021
« Орқага