Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шимолий Корея Малайзия билан алоқасини узди

1147

Шимолий Корея ҳукумати Малайзия билан дипломатик алоқасини узганини маълум қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.

Бунга эса Малайзия судининг “пул ювиш”да гумонланган Шимолий Корея фуқаросини АҚШга экстрадиция қилиш ҳақида қарор чиқаргани сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, Мун Чхоль Мён исмли кореялик 2019 йилда Малайзияда ушланган. Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Малайзиянинг “беайб фуқарони экстрадиция қилиш” ҳақидаги қарорини “кечириб бўлмас жиноят” деб атади.

“Корея Халқ Демократик Республикаси АҚШнинг босими остидаги душманона муносабати туфайли Малайзия билан дипломатлик алоқаларни тўлиқ узди”, – дейилади вазирлик баёнотида.

Таъкидланишича, бундан буён икки давлат ўртасида юз бериши мумкин бўлган ҳодисалар учун Малайзия жавоб беради.

Мун Чхоль Мённи АҚШга эстрадиция қилиш ҳақидаги қарор 9 март куни қабул қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сиёсий режим ва қабул қилинаётган қарорлар экологияга ҳам таъсирини ўтказади

780 14:10 06.11.2021

Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси раҳбарияти Ўзбекистонга келади

440 18:30 28.10.2021

“Иқлим ўзгаришлари давлатлараро низога олиб келади” – МРБ

720 10:10 25.10.2021

АҚШ Шимолий Кореяга таклиф билан чиқди

1357 17:05 24.10.2021

"Шимолий Кореянинг ракета синовлари АҚШ ва бошқа давлатларга таҳдид солмайди"

709 15:33 21.10.2021

Шимолий Корея АҚШнинг таклифига жавоб қайтармади

669 18:35 02.10.2021
« Орқага