Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

"Шимолий Кореянинг ракета синовлари АҚШ ва бошқа давлатларга таҳдид солмайди"

770

"Сув ости кемаларидан учирилган янги баллистик ракетанинг синовдан ўтказилиши мудофаани ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли режасини амалга ошириш бўйича одатий чора-тадбирларнинг бир қисмидир ва қўшни давлатлар ҳамда минтақалар хавфсизлигига ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Юқорида айтиб ўтилганидек, бизнинг тийилишимиз маълум бир давлатга ёки кучга эмас, балки урушнинг олдини олишга ва миллий суверенитетни ҳимоя қилишга қаратилган.

Қўшма Штатларнинг хавотирланишига ҳожат йўқ, чунки бизнинг  синовимиз уларга қаратилган эмас, балки, урушнинг олдини олиш ва  фақат миллий мудофаа учун режалаштирилган лойиҳадир", - дея баёнот берган шимолий кореялик дипломат. Унинг сўзларига кўра, КХДР АҚШнинг «суверен давлатнинг тўғри ва қонуний ўзини ҳимоя қилиш» муносабатидан хавотирда.

19 октябрь куни КХДР янги сув ости кемасидан учирилган баллистик ракета муваффақиятли синовдан ўтказди. Ракета “8.24 Ёнггун” сув ости кемасидан учирилган. Маълумот ўрнида, КХДР 2015 ва 2019 йилларда ҳам шу турдаги ракеталарни учирган эди. Пхеняннинг бу ракета синови жорий йилда учирилган саккизинчи ракета бўлди. 

Бир қатор давлатлар, жумладан, Япония, ракета учирилишини қоралади. АҚШ ҳукумати, ўз навбатида, Пхенянни навбатдаги провокациялардан тийилишга ва мулоқотга киришга чақирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Россия қўшинлари Украина чегаралари яқинида қолади» – Песков

482 10:40 17.01.2022

АҚШдаги заводнинг бир қисми ёниб кетди

526 10:13 16.01.2022

Умра зиёратчилари қайси вакциналар билан эмланган бўлиши керак? 

1656 17:58 15.01.2022

«Россия Украинага бостириб киришни оқлаш учун баҳона қидиряпти» – АҚШ

698 13:05 15.01.2022

Америкалик мусулмонлар Исроилга жосуслик қилган гуруҳнинг жазоланишини истаяпти

813 09:13 15.01.2022

АҚШ Путинга санкция қўлласа, Россия алоқани узади

1605 14:05 14.01.2022
« Орқага