Таҳлил

Шинейд О’Коннор нега Исломни қабул қилган?

516

Машҳур қизиқчи Жереми МакЛиллан ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Шинейд О’Коннорнинг Исломни қабул қилгани ҳақида шундай фикр билдирди:

“Менинг католик дўстларим Шинейд О’Коннорнинг католикликдан либерал насронийликни, сўнгра Исломни қабул қилганини кўриб ҳайрон қолишди. Бу ерда ғайроддий нарса йўқ.

Мен буни осонроқ усулда тушунтираман: либерал насронийлик Ислом билан баҳслаша олмайди. Сиз насронийликдан диний маросимлар, ибодат, амаллар, рўза, покизалик, зиёрат, қонун-қоидалар, ҳақиқат тушунчаси ва бошқа нарсаларни юлиб олсангиз, инсоннинг қалби худди шуни тақдим этадиган бошқа нарсани қидириб қолади. Мана шу нарсаларни тақдим қила оладиган ягона дин (айниқса, Европада) Ислом бўлиб қолмоқда. Шунинг учун насронийлар ўзаро жипслашмаса, мен келажакда янада кўпроқ инсоннинг Исломга кириб кетишини кўришимиз мумкин деб ўйлайман”.

Жереми МакЛиллан бу билан ҳозирги кундаги либерал насронийлик ҳақиқий насронийлик динидан анча узоқлашиб кетгани, диний ақида ва фиқҳий масалаларга беписанд бўлиб, барча нарсларга эркинлик бериб ташлаганидан, дақиқ нарсаларгача фиқҳий ечимини топиб бера оладиган, ибодатларида лаззат ва ҳузур бўлган Ислом олдида жуда “енгил” кўриниб қолишини тан олган.

Шунингдек, инсон ўз фитратига кўра, қалбан доим динга моил бўлгани учун одамлар наздида қуп-қуруқ насронийликдан кўра Ислом ҳақиқий дин ва нажот йўли бўлиб кўринади, демоқда.

Яна бир хулоса шундаки, насронийликнинг дин сифатида кучининг йўқотиши, унга киритилган енгилликлар ва ислоҳотлар эканлиги таъкидланмоқда. Қачонки, диний аҳкомларга беписандлик билан қаралса, дин ўз сифатини ва кучини йўқотиб бораверади.

Айтганча, биргина мисол, 1921 йилда Чехиянинг 90 фоиз аҳолиси ўзини насроний, шундан 82 фоизи ўзини католик деб билган бўлса, бугун аҳолининг 21 фоизи ва 10 фоизи насроний ва католиклардан иборат. Динга ҳар қандай янгилик ёки ислоҳотлар унга зарба эканлиги кўриниб турибди.

Насроний-католиклар ўз динлари учун қайғуриб, унинг аҳкомларига эътибор қаратиш кераклигини, йўқса ўрнини бегона ғоялар (уларнинг наздида Ислом) эгаллашини ҳавотир билан айтиб турибди.

Кимдир айтганидек, одамларни ёт ва ёлғон ғоялардан асраш учун унга тўғри ғояни тўғри етказиб бериш керак.

Саид Комил

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия мактабларида энди ҳалол таомлар ҳам бўлиши мумкин

43 11:10 20.09.2020

Азон ҳақида мукаммал маълумотлар. Азоннинг шартлари

261 10:05 20.09.2020

БААда 10 кишилик тўйларга рухсат берилди

113 09:15 20.09.2020

Нима сабабдан мусулмонлар Олтин даврда ривожланган эди?

341 08:05 20.09.2020

Шайх Бутий: “Исломда жиҳод”. Тайёргарлик кўришга рухсат

394 22:30 19.09.2020

Ғарбдан қарзни қайтариб олиш вақти келмадими?..

852 21:35 19.09.2020
« Орқага