Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетди

13:38 13.06.2019 127

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун 13 июн куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Саммитда аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсат, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, хавфсизлик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Мулоқотлар якунида Бишкек декларацияси қабул қилиниши, ташкилот доирасида ҳудудлараро алоқаларни, ахборот-коммуникация технологиялари, экология, туризм, спорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.

Президентимизнинг хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!