Ўзбекистонлик таниқли боксчи Шоҳжаҳон Эргашев профессионал боксдаги фаолиятини тугатганини эълон қилди.
Унинг ўзи бу ҳақда инстаграм саҳифасида шундай деб ёзган:
“Узоқ вақт уйда бўлмадим ва отам мени уйга келишимни сўради. Отам билан жуда ҳам кўп суҳбатлашдик, ўз бўлса ҳам босиб ўтган йўлларимизни ёдга олдик. Мен 29 ёшдаман ва бугун биринчи маротаба отам спортдаги фаолиятимни якунлашимни сўради. Ҳамма нарсани боши ва охири бўлганидай спорт ҳам абадий эмас. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман! Мен ҳаётимда янги саҳифа очяпман! Боксни буткул ташламайман ва бир кун яна рингда бўлсам фақатгина ўзим учун рингда бўламан. Ўзимни янги соҳада синаб қораман,аммо бу спорт соҳаси эмас. Барчага омад!”
Шоҳжаҳон Эргашев 1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Профессионал боксда 18 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.