Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шольц: Германия Россия газидан режалаштирилганидан тезроқ воз кечади

1033

Германия Россия газига қарамликни режалаштирилганидан тезроқ муддатда тугатади. Бу ҳақда 19 апрель, сешанба куни Германия канцлери Олаф Шольц маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Германия Россиянинг Украинага тажовузи бошланишидан аввал ҳам Россия энергия ташувчилари импортини рад этишга тайёргарлик кўра бошлаган. Бу Берлинга Россиядан кўмир импортига эмбарго тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлаш имконини берди.

"Биз танқислик мавжуд бўлган соҳаларда бошқа етказиб берувчилар билан босқичма-босқич алмаштириш имконияти устида фаол ишламоқдамиз. Биз режадан анча тезроқ бўламиз”, деган Шольц АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали суҳбатдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

Бир кун аввал немис касаба уюшмалари расмийларни Европа Иттифоқининг Россия газини импорт қилишдан зудлик билан рад этишига қарши чиқишга чақириб, бундай ҳаракат заводларнинг ёпилишига ва иш ўринларининг йўқолишига олиб келишига ишора қилган эди.

Кёльндаги немис иқтисодиёти институти директори Михаэл Хютерезкининг 10 апрель куни “Welt am Sonntag” газетасига берган интервьюсида Россия газидан воз кечиш Германияда ишлаб чиқаришнинг тўхтаб қолишининг сезиларли қисмини келтириб чиқаради. 

Аввалроқ, 23 март куни Россия президенти Владимир Путин Россия дўстона бўлмаган давлатларга газ етказиб бериш учун тўловни рублда тўлашга ўтишини маълум қилганди. Шу билан бирга, у Россия Федерацияси аввал тузилган шартномаларда белгиланган ҳажм ва нархлар, нарх тамойилларига мувофиқ ёқилғи етказиб беришни давом эттиришини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германияда газ танқислигини олдини олиш учун уч ой вақт бор

270 19:35 02.08.2022

Истанбулда фашистлар томонидан шафқатсизларча ўлдирилган лўлилар хотирланди

1367 17:35 02.08.2022

Германия Тайванга ёрдам беришга ваъда берди

425 16:50 02.08.2022

«Зулм технологияси»: Гитлернинг миллий диктатураси

680 19:35 22.07.2022

Германия TVси фаластинлик журналистга жарима тўлайди

387 14:15 14.07.2022

Германия ташқи ишлар вазири ядровий қуролсиз дунёга чақирди 

322 13:30 12.07.2022
« Орқага