Янгиликлар

Шом фожиаси: "Болаларнинг келажаги ўғирланди...”

909

Суриялик болалар жанговар ҳаракатлар чоғида ўлдириляпти, жинсий зўравонликка учраяпти, урушда қатнашишга мажбурланяпти. Уларнинг кўпчилиги тинчлик нималигини билмайди. Уруш бошлангандан бери беш миллион бола қочқинга айланди. Суриялик болаларнинг келажаги ўғирланди. 

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Сурия бўйича халқаро комиссияси чиқарган хулоса ана шундай бўлди. 

“Мен низолашаётган томонлар уруш қоидалари ва Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни мутлақо эътиборсиз қолдираётганидан норозиман, – деди комиссия раиси Паулу Пиньейру. – Болаларни ҳимоя қилиш мажбурияти энг аввало Сурия Араб Республикаси ҳукуматининг зиммасида, лекин бу урушнинг бошқа иштирокчилари ҳам болаларни ҳимоя қилиши зарур”. 

Ҳисоботда қайд этилишича, ҳукумат армияси амалга оширган бомбардимонлар ва кимёвий ҳужумларда ўнлаб бола нобуд бўлди. Болаларнинг жинсий зўрланиши одатий ҳолга айланган. Ҳукумат кучлари ҳатто 12 яшар болаларни ҳам қамаяпти ва уларни қийноққа соляпти. 

Суриялик қочқинлар “лойга ботиб қолди”

Жангари гуруҳлар эса болаларни олд сафларда жанг қилишга, қатлларни томоша қилишга, баъзан эса қатлларни амалга оширишга мажбурлаяпти.   

Шунингдек, ҳисоботда икки миллиондан ортиқ суриялик бола ўқиш имкониятидан маҳрум экани айтилган. 15-16 ёшли ўсмирларнинг баъзилари ғирт саводсиз, оилалар тинимсиз қочиб юргани учун болалар ўқиш-ёзишни ўргана олмаяпти.  

“Улар фарзандларимнинг орзуларини йўқ қилди” деб номланган ҳисоботни тайёрлаш учун болалар ва уларнинг ота-оналари, гувоҳлар, тиббиёт ходимлари, ҳуқуқшунослар, жами беш минг киши билан суҳбатлашилди. Ҳисобот 2011 йилдан 2019 йилнинг октябригача бўлган даврни ўз ичига олган.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россиянинг Анқарадаги элчихонасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

660 16:40 28.02.2020

Туркия YouTube ва ижтимоий тармоқларни блоклаб қўйди

783 12:00 28.02.2020

Туркия: “Суриялик қочқинларни энди тўхтатиб тура олмаймиз”

1128 11:00 28.02.2020

“Идлибдаги даҳшатлар таъсирида болалар тилдан қоляпти”

766 09:40 28.02.2020

Сурияда ўнлаб турк аскарлари ҳалок бўлди. Анқара қасос олишга киришди

1344 09:24 28.02.2020

“Генерал Сулаймоний Башар Асадни истеъфога чиқмасликка кўндирган”

950 19:20 25.02.2020
« Орқага