Таҳлил

Шонлиурфа. “Ризвония” масжиди (фотожамланма)

1051

Ўтган ҳафтада Туркиянинг Шонлиурфа шаҳрига саёҳат асносида жума намозини тарихий “Ризвония” масжидида ўқиш насиб қилди. Балиқликўл деб аталувчи кўлнинг шимолий соҳилида жойлашган мазкур масжид 1736 (ҳижрий 1149) йилда усмонийларнинг Раққа волийси Ризвон Аҳмад Пошо тарафидан қурдирилган экан. Бу ҳақда масжидга кираверишда битилган китобада қайд этилган. Ризвон Аҳмад Пошо қурилиш асносида усталарга нисбатан жуда қаттиққўл бўлгани учун бу масжид халқ орасида “Зулмия” масжиди деб ҳам аталган. Илмий манбаларда ёзилишича, Византия империяси пайтида бу ерда черков бўлган.  

Уч гумбазли масжид билан бир пайтда U шаклидаги ўттиз беш хонали мадраса ҳам барпо этилган. Кўплаб олимларни етиштирган бу мадраса хоналарининг бир қисмида айни пайтда халқ амалий санъати усталарининг дўконлари, бир қисмида эса Ислом тадқиқотлари маркази ва турли вақфлар жойлаган. 

Убайдуллоҳ Адҳамов

Туркиядан Azon.uz учун махсус


УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Греклар Отатуркнинг уйини тортиб олмоқчи

1668 10:35 08.07.2020

Кремль: "Аё София" нинг мақоми Туркиянинг ички иши, бироқ…

2012 11:50 07.07.2020

Греция «Аё София» масаласида яна норозилик билдирди

1398 20:35 06.07.2020

Эрдоған "Аё София" ҳақидаги танқидларга кескин жавоб қайтарди

5735 19:00 04.07.2020

Туркия қозоғистонликлар учун киришни чеклаб қўйди

1530 13:00 04.07.2020

Туркияда мушак заводи портлади, қурбонлар бор

304 11:00 04.07.2020
« Орқага