Янгиликлар

Шошилинч: Афғонистон президенти иштирокидаги митингда теракт содир бўлди

1400

Афғонистоннинг Парвон вилоятида ўтказилган сайловолди митингида юз берган портлаш туфайли 24 киши ҳалок бўлди, 31 киши яраланди.

“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, Жангал Боғ туманидаги митингда мамлакат президенти Ашраф Ғани нутқ сўзлаган. Террорчилар эса миналаштирилган мотоциклни оломоннинг яқинида портлатиб юборган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нусрат Раҳимий терактда жароҳат олганлардан айримларининг аҳволи оғирлигини маълум қилди.

Гувоҳларнинг айтишича, портлаш пайтида президент Ашраф Ғани митинг майдонида бўлган ва унга зарар етмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда президент сайлови 28 сентябрь куни бўлиб ўтади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Трамп: “Афғонлар ўз юртини ўзи ҳимоя қилсин”

746 18:17 27.05.2020

Афғонистон: ифтор вақтида масжидга ҳужум уюштирилди

581 11:30 20.05.2020

Ўзбекистон Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузилишини олқишлади

325 16:30 18.05.2020

Генерал Дўстум Афғонистон тарихидаги биринчи ўзбек маршалига айланди 

1679 14:30 18.05.2020

Афғонистон президенти ниҳоят асосий рақиби билан келишув тузди

621 07:30 18.05.2020

Афғонистон: туғруқхонага ҳужумда қурбон бўлганлар сони ортди

597 22:30 13.05.2020
« Орқага