Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шошилинч: Косово президенти ҳибсга олинди

962

Ҳарбий жиноятларда айбланаётган Косовонинг собиқ президенти Ҳошим Тачи Гаагага келтирилди ва ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда «Евроньюс». 

Гаагадаги махсус судда Ҳошим Тачи 1998-2000 йилларда ҳарбий жиноятларга қўл ургани ҳақидаги айблов тасдиқлангач, Косово президенти кеча, 5 ноябрь куни истеъфо берди. У ўзининг ушбу қарорини «Косово президенти институти яхлитлигини ҳимоялаш» билан изоҳлади. Истеъфо қарори ортидан Тачи ўзини Европа Иттифоқи миссияси ходимларига топширган. 

«Ваъда берганимдек, Косово президенти суд қилинмайди. Шунинг учун, Косово президенти институти яхлитлигини, Косово давлатчилигини, Косово фуқароларини ҳимоялаш, халқаро ҳамкорликни асраб қолиш учун президент лавозимини тарк этяпман», – деди Тачи.  

Махсус прокуратура Ҳошим Тачи, Косово парламентининг собиқ спикери Қадри Весели ҳамда Косово озодлик армиясининг бошқа аъзоларини қарийб 100 нафар бошқа этник гуруҳ вакиллари, жумладан, албанлар ва сербларни ўлдиришда айблаяпти. 

Ҳошим Тачи Косова озодлик армиясининг асосчиси ҳисобланади, у 2016 йилда мамлакат президенти лавозимини эгаллаган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: НАТО Югославияда ҳарбий операция бошлади

588 15:00 24.03.2021

Косово Қуддусда элчихона очган илк мусулмон мамлакат бўлди

1004 09:30 15.03.2021

Косово ҳам Исроил билан дипломатик алоқа ўрнатди

369 09:11 02.02.2021

Мусулмонлар етакчиси насронийларни Рождество билан табриклади

2189 09:56 27.12.2020

Косово президенти ҳарбий жиноятларда айбланяпти

687 16:00 25.06.2020
« Орқага