Янгиликлар

Шошилинч! Туркия Сурияда ҳарбий операция бошлади

153

Бугун, 9 октябрь куни Туркия армияси Суриянинг шимолида ҳарбий операция бошлади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

“Тинчлик булоғи” номи берилган операция суриялик курдларнинг YPG деб аталувчи қуролли ҳаракатига қарши қаратилган. Анқара бу ҳаракатни террор ташкилоти – Курдистон ишчи партиясининг Суриядаги қаноти деб ҳисоблайди. АҚШ эса шу пайтгача YPG билан ҳамкорлик қилиб келган.   

Туркия мазкур операция ҳақида БМТ Бош котибига батафсил маълумот берди. Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг айтишча, операция халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилган ҳолда олиб борилади.

Сурия ўз ҳудудида қўшни давлат бошлаган ҳарбий операциядан норози, бироқ Туркия Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини таъкидламоқда.

Анқаранинг мақсади Суриянинг шимолини курд жангарилари ва террорчилардан тозалаб, ерга Туркиядаги суриялик қочқинларнинг 2 миллионини жойлаштириш. Айни пайтда чегарада хавфсиз ҳудуд бўлишини истамоқда.

УЛАШИНГ:

« Орқага