Шовшувлар ортидан суриштирув

18:29 09.04.2019 4911

Куни кеча икки одам Мусулмонлар идорасига бориб муфтий билан кўришишни талаб қилгани ва Мусулмонлар идораси ходимларини қаттиқ ҳақорат қилганларини иддао қилаётган лекин баъзиларига кўра эса Абдулазиз Мансур билан чиройли суҳбат қилингани ва уларга Қуръони Карим совға қилганлари ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. 

Бунга аниқлик киритиш мақсадида Azon.uz мухбирлари Мусулмонлар идорасига ташриф буюришди.

Мусулмонлар диний идораси масъуллари билан кўришилганида улар муфтий ёрдамчилари бу ҳақда батафсил маълумот беролмаслигини айтишди ва эртага соат 10 ларда аниқлик киритишга келишиб олинди. Бу ҳақда эртага батафсил маълумот берамиз.

Azon.uz'ни кузатиб боринг

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!