Шри-Ланка президенти мусулмонларга қарши чиққан радикал буддавийни кечирди

18:30 23.05.2019 840

Шри-Ланка президенти Майтрипала Сирисена мамлакатда исмломофобия тўлқини авжига чиққан пайтда мусулмоларга қарши нифоқ қўзғаган радикал буддавий роҳибни кечирди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар бермоқда.

Боду Бала Сена («Будда кучи») гуруҳининг етакцияси Галагода Атхтхе Гнанасарага нисбатан нега амнистия қўллангани маълум қилинмади. У тез орада озодликка чиқади.  

“Буддавий радикаллар томонидан мусулмонларга қарши ҳужумлар авжига чиққан пайтда қабул қилинган президентнинг ғалати қарорини бу ҳужумларни маъқуллаш деб баҳолаш мумкин”, – дейилади хабарда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!