Таҳлил

Шубҳа ва тасодифларга тўла террорчилик ҳаракати

5200

Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилган шахслар ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари бўлган.

Улар Тожикистонга Афғонистон томондан ўтиб келишган. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

«Улар Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидан махсус топшириқ билан ўтишган, уларнинг барчаси ИШИД террорчи гуруҳи аъзолари ҳисобланади», - дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, жангарилар 3 ноябрь куни Тожикистоннинг Қубодиён туманига Афғонистон шимоли-шарқидаги Қундуз вилояти Қалаи-Зол уезди томондан ўтишган. Қўлга олинган террорчиларни сўроқ қилиш жараёнида улар «Ишкобод» чегара заставаси улар учун «энг қулай жой» бўлганини айтишган.

Террорчиларга қарши ўтказилган амалиёт натижасида қуршаб олинган қуролли жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзоси йўқ қилинган, беш нафари қўлга олинган. Отишма оқибатида чегара қўшинлари аскари ва бир милиционер ҳалок бўлган.

P.S.: Узоқ вақт Россия оммавий ахборот воситалари маълум миқдордаги террористлар Суриядан Афғонистонга улоқтирилгани ҳақида роса ёзди. Террористлар ҳам шунча аҳоли пункти қолиб Ўзбекистон чегараси яқинидаги заставага ҳужум қилибди. Нима эмиш: “энг қулай жой эмиш”. Ҳозир ҳам асосан Россия оммавий ахборот воситалари ёзаяпти.

P.S.S: Дарвоқе, эртага Тошкентда МДҲ махсус хизматлари раҳбарлари учрашуви бўлади. Тасодиф ва шубҳалар жуда кўп.

Бу ҳақда яна ўқинг: Тожикистонда қуролли гуруҳ чегарачиларга ҳужум қилди: қурбонлар бор

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистонга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

23 15:00 26.05.2020

Тожикистонда коронавирус: ўзбекистонлик шифокорлар ўрнига хитойликлар келди

317 12:00 26.05.2020

Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув

642 14:00 25.05.2020

Тожикистон президенти коронавируснинг асосий сабабини “кашф” қилди

3259 08:30 23.05.2020

Тожикистон: хайрия ёрдамларини президент чўнтагидан беряптими?

1073 14:00 19.05.2020

Тожикистонда ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди

382 19:10 18.05.2020
« Орқага