Иймон

Шундай бир кун борки, бизларни ҳам хурсанд, ҳам маҳзун қилган!

684

Шундай бир кун борки бизлар учун унданда хушхабарларга бой кун бўлмаган. У шундай бир кунки, ўша хушхабарилари билан бизларни маҳзун килган. Бизни ҳам хурсанд ҳам маҳзун қилган хушхабар эса "Моида" сурасининг 3-оятидир.

Бу шундай кунки, унда куфр келтирганлар динимизга зарар етказишдан умид уздилар. Бу биринчи хушхабар.

Бу шундай кунки, Аллоҳ бизнинг динимизни мукаммал қилиб берди. Бу иккинчи хушхабар.

Бу шундай кунки, унда Аллоҳ бизга неъматини батамом қилиб берди. Учинчи хушхабар.

Бу кунда Аллоҳ бизга Исломни дин деб рози бўлди. Бу эса тўртинчи хушхабар.

Бу оят Қуръони Каримнинг охирги тушган оятларидан бири ҳисобланади. Бу оят Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажларида тушган. Ушбу оят нозил бўлганда барча саҳобалар динимиз мукаммал бўлди, Аллоҳ бизга неъматини батамом қилиб берди, Исломни дин деб рози бўлди, деб чексиз қувонганлар. Бундай оят бундан аввалги умматларга нозил бўлмаган эди. Аммо бу оятдан фақат Умар ал Фаруқ маҳзун бўлди. Саҳобалар ундан нега йиғлаяпсан, сенга нима бўлди, деб сўраганларида, У Зот: " Ҳар бир нарса мукаммал бЎлганидан сўнг, унга нуқсон етиш бошланади. Мен бу оятни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассалламнинг вафотлари яқинлашганига белги деб билмоқдаман" - дедилар.

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассаллам шу оят нозил бўлиб, мусулмонлар қувонган кундан саксон бир кун ўтиб бу дунёни тарк қилдилар.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алаа саййидина ва набиййина Муҳаммад!

Саид Комил

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхати эълон қилинди

4067 16:40 02.10.2019

«Сиз хотиржам бўлинг, бу одамларнинг ҳаммаси сизники. Фақат бир яримта одам мен томон, холос!»

1304 14:00 24.09.2019

Мағлубиятларимиз сабаби

1359 09:00 24.09.2019

Адабиёт дарсида ҳадис ўрганишибди...

1826 10:53 17.09.2019

«Жамму ва Кашмир – дунёдаги энг катта қамоқхона»

1424 17:35 11.09.2019

Жамоа бўлиб ишлаш ва аввалгилар тўхтаган жойдан бошлаш

621 16:00 10.09.2019
« Орқага