Савол:
Савол: Ассалому алайкум. Эр-хотинлик алоқалардан кейин бавл қилмасдан ғусл қилса, бўладими? Раҳмат.
Жавоб: Ваалайкум ассалом. Бавлдан олдин ғусл қилиш асли жоиз. Лекин ғуслдан кейин манийнинг қолдиғи ташқарига чиқса, ғуслни қайтадан қилиш вожиб бўлади. Шунинг учун ғусл қилишдан олдин, озгина бўлса-да, бавл қилиш лозим.
Агар бавл қилгандан кейин ғусл ортидан яна маний чиқса, у ҳолда ғуслни такрорламайди.
Аллоҳ янада билувчи.
Мубашшир Аҳмад
Жавоб: