Янгиликлар

Швеция карантиндан воз кечди

4268

Ҳар қандай карантин эълон қилишни рад этган Европа Иттифоқининг ягона аъзоси - бу Швеция. Ҳукумат ҳатто одамларни кўчаларга чиқишга ва тоза ҳаводан нафас олишга ундаяпти. 

Eвропа мамлакатларининг аксарияти карантин остига олинди ва баъзи жойларда комендантлик соати ҳам жорий этилади. Бироқ, Швеция расмийларининг таъкидлашича, бундай чекловларнинг киритилиши "фуқароларнинг асосий эркинликларини қўпол равишда бузиш"дир, шунинг учун карантин рад этилган. Швецияда эркинлик ҳақиқатан ҳам жамиятнинг асосий пойдевори ҳисобланади ва ҳатто пандемия туфайли ҳам улар бекор қилинмади. Бош вазир Стефан Лёвен халққа мурожаат қилиб, шифокорларнинг тавсияларига риоя қилишга ундади, холос.

Мамлакатда ресторанлар, кўнгилочар марказлар, кинотеатрлар, барлар фаолият кўрсатишда давом этмоқда, одамлар йирик гуруҳларга йиғилиб, иссиқ об-ҳавонинг бошланишини нишонлайдилар. Фақат 500 дан кўп одамларнинг бир жойга йиғилиши тақиқланган. Буюк Британия ва Германияда икки кишидан кўп одамнинг тўпланиши ман этилган. Айни пайтда, туманли Албионда аллақачон 8000 дан ортиқ бемор бор ва 422 киши ўлган. Германияда 33954 киши ушбу касалликка чалинган. Швецияда - атиги 2299, бу қўшни Норвегияга қараганда ҳам камроқ, деб ёзади The Daily Mail.

Душанба куни Швециянинг собиқ давлат эпидемиологи, ЖССТнинг маслаҳатчиси Йохан Гизеке фуқароларни кўчаларга чиқишга ва тоза ҳаво билан нафас олишга, иссиқ кофе билан термос олиб, табиат қўйнига чиқишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, соғлиқ учун уйларда қолиш жуда зарарли. Беларус давлати ҳам барча карантин турларидан воз кечган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирусга қарши курашнинг шведча усули: ҳукумат олов билан ўйнашяптими?

2608 09:30 17.04.2020

Швед касалхонаси кексаларни реанимацияга ўтказмасликни тавсия қилди

1158 23:29 09.04.2020

Коронавирусга қарши курашнинг шведча усули: тақиқ эмас, тавсия

1406 16:30 06.04.2020

Швеция: мактабда ҳижобга рухсат берилди!

2774 21:30 24.02.2020

Рўмол тақиқидан сўнг рўмол ўрайдиган қизларнинг сони кўпайди

2262 14:20 19.02.2020
« Орқага